Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида қизларнинг фоҳишалик билан шуғулланганиши учун шароит яратиб берган сауна комплекси аниқланди, деб хабар беради Tengrinews.
«Криминал полиция бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлар давомида маълум бир маблағ эвазига мижозлар учун фоҳиша қизлар хизматини тақдим этиш билан шуғулланиб келган гумонланувчи — муассаса эгаси қўлга олинди. Терговчилар пулларни ашёвий далил сифатида олиб қўйган», — дейилади хабарда.
Шунингдек, полициячилар олти нафар фоҳишани ҳам қўлга олган бўлиб, улар Ўзбекистон фуқароси бўлиб чиққан. Айни вақтда ушбу ҳолат юзасидан судгача тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Тошкентда массажчилик ниқоби остида фоҳишалик билан шуғулланган аёллар қўлга олингани ҳақида хабар берилганди.
Мавзуга доир: Тошкентда ИИБ ходимлари коронавирус тарқалишига қарши курашиш вақтида 13 фоҳишани ушлади
Изоҳ (0)