6 апрель куни Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон мамлакатда коронавирусга қарши кураш доирасида амалга ошириладиган янги чоралар ҳақида маълумот берди, деб хабар беради «ТАСС».
«Маҳаллий ҳукумат ‘э-давлат’ порталига ёки РTТ сайтининг почтасига тегишли сўров юборган фуқароларимизга тиббий ниқобларни бепул етказиб беришни бошлади. Ниқобларни сотиш тақиқланади», — дейди Туркия президенти.
Бундан ташқари, Эрдўғоннинг сўзларига кўра, Истанбул яқинида коронавирус билан касалланганлар учун иккита махсус гопитал қурилади. «Отатурк номидаги аэропорт ҳамда Санжактепа ҳудудида иккита юқумли касалликлар шифохонаси қурилади. Қурилиш ишлари 45 кундан сўнг якунланади ва халқ учун хизмат қилади», — дейди президент.
Аввалроқ Туркияда коронавирусга қарши вакцина ҳайвонларда муваффақиятли тест қилингани ҳақида хабар берилганди.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)