• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    ИИБ ходимларини Telegram’да ҳақорат қилиб, сохта маълумот тарқатган қўқонлик депутат 15 суткага қамалди

    Telegram ижтимоий тармоғида ИИБ ходимларини ҳақорат қилиб, уларга бўйсунмасликни даъват қилган қўқонлик депутат 15 суткага қамалди, — дея хабар беради «Дарё» мухбири Азизжон Эрматов.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Қўқон шаҳар Маъмурий суди раиси Нодиржон Ҳожиматовнинг маълум қилишича, халқ депутатлари Қўқон шаҳар кенгаши депутати М.А. 28 март, шанба куни, соат тахминан 22:30 ларда шаҳар кенгаши депутатлари аъзо бўлган Telegram гуруҳида ички ишлар ходимларига нисбатан қўпол сўзлар ишлатиб, уларга нисбатан камситувчи фикрлар билдирган. ИИБ ходимларининг қонуний талабларини бажармасликка даъват қилиб, сохта уйдирмалар тарқатган.

    Қўқон шаҳар прокурорининг 30 мартдаги тақдимномасига асосан, Халқ депутатлари Қўқон шаҳар кенгаши М.А.ни дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилиб, суд тартибида бериладиган маъмурий жазони қўллашга розилик берган. Ҳуқуқбузарга нисбатан тўпланган ҳужжатлар шу куни Қўқон шаҳар маъмурий суди томонидан кўриб чиқилган.

    М.А. суд мажлисида жорий йил 28 март куни соат тахминан 16:00 ларда карантин вақтида кам таъминланган оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатиш учун ўзининг Malibu русумли машинасида Қўқон шаҳрига кирмоқчи бўлганида ИИБ ходимлари рухсат бермаганини, шундан сўнг айланма йўллар билан шаҳарга кирганини айтган.

    Унинг таъкидлашича, шу куни соат 18:00 ларда Қўқон шаҳар ҳокимлигига бориш мақсадида шахсий автомашинасида йўлга чиқиб, Истиқлол ва Турон кўчалари кесишмасида ўрнатилган блок постда турган ИИБ ва Миллий гвардия ходимларидан ҳокимликка ўтиш учун рухсат сўраган. Депутатлик гувоҳномаси ва рухсатномасини кўрсатиш орқали ўтиш учун рухсат ололмаган. Шундан кейин у уйига қайтиб келиб, ҳолатдан асабийлашиб, халқ депутатлари Қўқон шаҳар кенгаши депутатлари аъзо бўлган Telegram’даги гуруҳ орқали ички ишлар ходимларига нисбатан қўпол сўзлар ишлатган. Депутатларни ИИБ ходимларининг ўз вазифаларини бажариши билан боғлиқ қонуний талабларини бажармасликка даъват қилган.

    Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 195-моддаси (ички ишлар органлари ходимларининг ўз хизмат бурчларини бажаришларига қаршилик кўрсатиш) билан айбли деб топилган М.А. 15 суткага қамалди ва маъмурий қамоқ харажатларини тўлайдиган бўлди.

     

    Мавзуга доир: 

    • Фарғонада карантин қоидасини бузиб, ички ишлар ходимларига қаршилик кўрсатган аёл 5 суткага қамалди
    • Самарқандда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларини ҳақоратлаган аёлга нисбатан прокуратура текшируви бошланди
    • «Формани ечиб, аёллар кийимини кийиб олинг». Қашқадарёда ЙПХ ходими яна ҳақоратланди

    02.04.2020, 14:24   Изоҳ (0)   63215
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон Фанлар академияси коронавирусга қарши препарат «кашф этгани»ни айтган доришунос ҳақидаги хабарга муносабат билдирди

    02.04.2020, 14:09

    Ўзбекистонда стикерсиз қўлга тушган ҳайдовчиларга қандай чора кўрилади?

    02.04.2020, 13:54

    Фарғонада махсус рухсатномасиз ҳаракатланган 171 нафар ҳайдовчи жавобгарликка тортилди

    02.04.2020, 13:39

    Видео: Андижонда жарима майдончасига олиб кетилаётган Damas ағдарилиб кетди

    02.04.2020, 13:11

    Вирусология институти бўлим бошлиғи: Бизни энг қувонтирадигани — коронавирусга чалинган беморларнинг «раҳмат», «бугун анча яхшиман» деган сўзлари

    02.04.2020, 12:27

    Коронавирусдан соғайган ўзбекистонлик йигит: «Ичкарида қолиб шу касалликка қарши курашаётган ҳаммага катта раҳмат»

    02.04.2020, 11:58
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Вьетнамда сайёҳлик кемаси ағдарилиши оқибатида 34 киши ҳалок бўлди (фото, видео)

    Дунё | 20 июл, 00:00

    “Киев Москвага келаси ҳафта музокаралар ўтказишни таклиф қилди” — Зеленский

    Дунё | 19 июл, 23:40

    “Озарбайжон AZAL самолёти ҳалокати туфайли Россияга қарши халқаро даъво тайёрламоқда” — Илҳом Алиев

    Дунё | 19 июл, 23:19

    Ўзбекистонда академик лицейларга кириш тест синовлари қачон ўтказилиши эълон қилинди

    Ўзбекистон | 19 июл, 23:00

    Хаби Алонсо “Челси” етакчиси Коул Палмерни “Реал”га олиб келмоқчи

    Спорт | 19 июл, 22:57

    Аir Chinа авиакомпанияси Пекиндан Тошкентга тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўйди

    Ўзбекистон | 19 июл, 22:55

    Жанубий Кореяда 4 кундан бери ёғаётган ёмғир сабаб 5 киши ҳалок бўлди (фото)

    Дунё | 19 июл, 22:35

    Латвия минглаб россияликни мамлакатдан чиқариб юборишни режалаштирмоқда 

    Дунё | 19 июл, 22:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.