COVID-19 билан касалланган инсонларнинг ҳар бештадан биттаси бошқа турдаги респираторли вирус билан ҳам касалланади. Бу ҳақда АҚШдаги Стэнфорд университетининг тиббиёт маркази мутахассислари маълум қилди. Шу орқали улар ўткир респиратор вирусли инфекция билан касалланган одам коронавирусга чалинмайди, деган фаразни йўққа чиқарди, деб хабар беради «РИА Новости».

Фото: NIAID-RML

Бундан ташқари, респиратор касалликлар аломати билан тез ёрдам бўлинмаларига олиб келинган ҳар ўн нафар беморнинг бир нафари COVID-19’ни юқтириб олгани бўлмоқда.

Аввалроқ италиялик вирусолог Роберто Буриони пандемия кунлар исиши билан йўқолиб кетишини маълум қилганди. Мутахассиснинг таъкидлашича, вирусга қарши курашда фақатгина баъзи давлатлар томонидан жорий қилинган чекловчи чоралар самарали.

2019 йилнинг охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида тарқалган коронавирус пандемияси дунёнинг 177 дан ортиқ давлатига тарқалди. Сўнгги маълумотларга кўра, коронавирус билан касалланганлар сони 785 минг кишидан ошган, вафот этганлар сони эса қарийб 38 минг кишига яқинлашиб қолган. АҚШнинг ўзида касаллар сони 160 минг кишидан ошиб кетди. Ўзбекистонда эса коронавирус билан касалланганлар сони 158 кишига етди.