«Ювентус» ярим ҳимоячиси Дуглас Коста Бразилияда ўзини изоляция қилиш қоидаларини бузди ва бунинг учун туринликлар президенти Андреа Аньелли томонидан жазога тортилиши мумкин, дея хабар қилмоқда Daily Mail.

Фото: Getty Images

Коста 21 март куни Италиядаги карантиндан чиққан ва Бразилияга йўл олганди. Бироқ футболчи ватанида ўзини изолаяция қилиш қоидаларига риоя қилмаган. Футболчининг севган қизи Instagram орқали биргаликдаги суратни эълон қилган.

Тез орада Коста ва пандемия вақтида Италияни тарк этган бошқа футболчиларнинг клубдаги тақдири борасида «Ювентус» президенти қарор қабул қилади.

Италияда 27 март ҳолатига коронавирус юқтириб олганлан сони 80 мингдан ошиб кетди. 8200 дан ортиқ киши вафот этган. Бразилияда эса COVID-19 вирусига йўлиққанлар 3 мингга яқинлашиб қолди.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!