• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.32
    • RUB161.89
    • EUR14822.1
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Экспоненсиал ўсиш. Коронавирусни тўхтата оламизми? (видео)

    Дунёнинг кўплаб мамлакатларига ёйилаётган коронавирус пандемиясининг тарқалиши аслида қандай кечяпти?  Вазият қачонгача давом этиши мумкин?

    Экспоненсиал ўсиш жараёни ҳақида Patreon ижодий порталида охирги илмий маълумотларга асосланган видео тайёрланди. «Дарё» ушбу видеонинг ёзма таржимасини тақдим этади.

    Видеони инглиз тилида YouTube’да томоша қилишингиз мумкин.

    Биринчи куни ҳамма нарса одатий, ўз ҳолидагидек, ҳеч ким касал бўлмаган ва бўлиши мумкинлигини ҳам ўйламаган.  Дўстларингиз ва қариндошларингиз ҳаммаси ўз ҳаётини бир текис давом эттирмоқда. Воқелик бундай кўринишда бир неча кунлаб давом этади.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Аммо бир кун келиб танишларингиздан айримлари касал бўлганини кўрасиз. Кўп ўтмай атрофингиздаги одамларнинг барчаси бирданига касал бўлади.  Бу нарса сизга худди бир зумда бўлиб қолгандек туюлади. Гўёки, бундан олдин ҳаммаси яхши бўлган ва бирданига фалокат келган.

    Бундай ғаройиб ҳодиса илм-фанда пандемия парадокси деб аталади. COVID-19 каби тўсатдан бошланган эпидемия билан курашиш учун кўп мутахассислардан жуда тез ва кескин чораларни кўриш ҳақида эшитасиз. Биринчи кунлари касал бўлганлар сони озлигида бундай чоралар ҳаддан ташқари радикал кўринади. Қанақасига бирданига ҳамма спорт ўйинларини, концертларни ва масжидда жамоат ибодатларни бекор қилиш мумкин?

    Мактабларни ёпиш, ҳеч кимга яқин юрмаслик, ҳеч ким билан қўл бериб кўришмаслик, куни бўйи кўчага чиқмаслик – буларнинг ҳаммаси ақл бовар қилмайдиган даражадаги ваҳималикку! Бу ахборот воситаларининг навбатдаги уйдурмаси! Аммо бундай фикрлаш касаллик тарқалиш механизмини тушунишдан бизни тўсади. Тўғрисини айтганда, бошидан аҳвол яхши эмас эди, биз буни англаб етгунимизча эса жуда кеч бўлди.

    Коронавирус эпидемияси қанчалик ёмонлашиши ҳақида ҳаммамиз билгимиз келяпти. Бунинг жавоби мана бу графикда:

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Бу тезкор ривожланадиган глобал пандемиянинг классик кўриниши. Касал бўлганлар сонини камайтириш учун ҳеч қанча вақт йўқлиги ва жуда қисқа вақт ичида жуда кўп одамлар касал бўлишини англатади. Секинроқ ўтадиган глобал пандемия эса бундай кўринишда бўлади:

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Ҳар кунги янги касаллангалар сони камаяди ва касаллик узоқроқ вақт ичида тарқалади. Биз графикларда кўрсатилган йўлларини қай бирини тутишимиз мана бу чизиқ учун жуда муҳимдир:

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Ушбу чизиқ бизнинг соғлиқни сақлаш тизимимизнинг имкониятларини англатади – умумий шифохоналар, тўшаклар, шифокорлар ва респираторлар сони. Мутахассислар шундан қўрқадики, биринчи графикда келтирилган касалланганлар сонининг кескин ошиб кетиши соғлиқ тизими имкониятини ишдан чиқаради.

    Энг қизиқарлиси, иккита эгри чизиқларда бир хил умумий касалланганларнинг миқдори акс эттирилган бўлса-да, касаллик тезкор авж олган сценарийда ўлганларнинг сони кўпаяди, чунки касалхоналарда одамлар ётадиган жойлар ва нафас олдирувчи аппаратлар етишмайди.

    Ҳодисанинг қизиқ томони, охирида барибир маълум миқдордаги одамлар касалликни юқтиради, иккала вазиятда ҳам:

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Аммо вазият ёмонлашиб кетишини кутиб ўтирмасдан қилинган кескин ҳаракатлар кўпроқ одамнинг ҳаётини сақлаб қолади. Биз кўраётган кескин чоралар ортиқча ваҳималик ёки ошириб юбориш эмас, балки эпидемиология илмида кўрилиши керак деб билинган чоралардир.

    Экспоненсиал ўсиш қандай бўлади?

    Юқоридаги икки график бизнинг табиатимиз идрок қилишга қийналадиган жуда ғалати ҳодисалардир. Бизнинг табиатимиз экспоненсиал (кўрсаткичли) ўсиш қандай бўлишини тушунолмайди. Келинг, вирусларни бир зумга четга суриб турайлик-да, хаёлимизда бир ҳовузни тасаввур қилайлик.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Ҳовузда бир дона нилуфар гули ўсади ва у экспоненсиал ўсиш орқали кунига бир марта ўзидан кўпаяди. Иккинчи куни кўлда иккита нилуфар гули ўсган бўлади. Учинчи куни гулларнинг сони 4 тага чиқади ва ҳоказо. Ҳовузни тўлиқ қоплаш учун 60 кун керак бўлса, ярими қопланиши учун неча кун вақт кетади? Бу саволнинг жавоби 59 кун. Ярими гуллар билан қопланилган ҳовуз майдони бир кун ичида гуллар билан тўлиб кетади.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Аминманки, кўплар буни билади. Лекин қайси куни нилуфар гуллари ҳовузни атиги бир фоизини эгаллаб бўлади? Ажабланарлиси шундаки,  бу ҳодиса 54-кунгача содир бўлмайди. Ҳовуз кўп вақт ичида, асосан, бўм-бўш ётади. Бир кун келиб ҳаммаси гулга тўлиб кетмагунича.

    Биз ушбу 60 куннинг охирги ҳафтасидагина бир фоиздан кўпроқ бўлган майдонни қоплашга тушамиз ва охирги 7 кун ичида бутун ҳовузни гулга тўлдирамиз. Бу экспоненсиал ўсиш деб аталади  ва эпидемияларнинг аксарияти шундай ривожланади.

    Хўш, COVID-19 вирусичи? У билан нималар содир бўлади?

    Кейинги кунда чиқадиган янги касаллар сонини аниқлаш учун бугунги кундаги касаллар миқдорига ўзгармас сонни кўпайтирамиз.  Бу ерда вақт кунлар давомида ўлчаниши шарт эмас,  лекин биз нилуфар гулида келтирилган мисолни тушуниш учун кунлар мисолида фойдаландик. COVID-19 вируси мисолида биз ҳар куни кўпайтириб борадиган доимий константамиз икки эди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Кузатган бўлсангиз, февралнинг ўрталаридан бошлаб биз вирусдан касалланганлар сони ҳар куни 1,1 ва 1,4 марта кўпайганига гувоҳ бўлдик. Бирдан ортиқ бўлган рақам биз ҳар куни олдинги кунга қараганда кўпроқ вирусга чалинганларни кузатганимизни англатади.  Бутун дунё бўйлаб умумий касалланганлар сонини бирданига кўпайиб кетганини ҳозир билиш қийин эмас. Экспоненсиал ўсиш қўрқинчли тусда авж олиши мумкин.

    Энди нима бўлади?

    Аммо бу ҳодиса абадий давом этолмайди. Бунинг сабаблари бир нечта. Вирусимиз ҳовуздаги нилуфар гуллари каби бирпасда ҳамма ёқни эгаллаб олиши мумкин ёки у юқтириш учун бошқа одам тополмай қолади. Касалланиб бўлган одамларнинг организмига яна бир бора тўқнаш келади ва уларга бошқа юқмайди ёки касалланган одамларни ажратганимиз туфайли бошқаларга юқолмайди. Эмлаш туфайли ҳосил бўладиган пода иммунитети туфайли ҳам вирус тарқалишининг олдини олиш мумкин.

    Бундай эпидемияларда вақт ўтиши билан ўсиш суръати табиий равишда камаяди ва биз шунга ўхшаш ҳолатларнинг умумий сонини қуйидаги эгри чизиқ билан якунлаймиз. Бу «логарифмик ўсиш» деб номланади ва биз бу эгри чизиқни сигмасимон деб атаймиз. Ушбу функциянинг ортидан жуда қизиқ ҳисоблашлар қилиш мумкин:

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Шуни унутмангки, S эгри чизиғимиздаги ҳар бир нуқтанинг баландлиги ўша кунга келиб умумий касалланганларнинг сонини билдиради. Биз шу нуқтанинг қиялик даражасини чиқарсак ўша куни касалликлар сони қанчага ўсганини кўрамиз. Бу мантиққа тўғри келади, чунки эпидемиянинг илк даврларида кўп янги ҳолатлар аниқ эмас, кейинчалик жуда кўп янги ҳолатлар топилади ва вақт ўтган сари вирусдан касал бўлганлар сони камаяди.

    Агар сиз мактабда алгебра дарсидан ҳосилаларни ўрганган бўлсангиз, мен бундай ҳисоблашлар билан қаерга кетаётганимни кўришингиз мумкин. S-шаклли эгри графигимиз бўйлаб турли хил қияликларни ётқизиб чиқсак, бундай график ҳосил қиламиз:

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Бу ҳолат соғлиқни сақлаш тизими ходимларини катта зарар етказиши мумкинлиги туфайли хавотирга солмоқда.

    Яхши хабар шундаки, биз жамоат бўлиб графикни бошқа шаклга келтиришимиз мумкин:

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Бундай қилиш учун биз экспоненсиал ўсиш эгри чизиғимизда ҳар куни доимий сонга кўпаядиган константамизни камайтиришимиз керак. Ҳозирги COVID-19 каби на дориси бор, на вакцина тайёр бўлмаган вирус учун қарши кураришни ягона йўли унинг тарқалишини тўсишдир.

    Ҳақиқий эпидемия шундай кўринишда содир бўлади. Бу биринчи челакда касалланганларнинг сони. Кейинги челакда соғлом одамларнинг сони. Биринчи челакдан иккинчи челакка одамларнинг оқиш тезлиги касалликни қандай авж олишини белгилаб беради. Аммо бизда учинчи челак ҳам бор. Бу челакга иккинчи челакдаги тешик орқали касал бўлиб тузалганлар ўтади. Биринчи челакдан иккинчи челакка одамларнинг оқиш тезлигини камайтирсак биз вирусни енгиб ўтган бўламиз:

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Шундай қилиб, касаллик тарқалишини бутунлай тўхтатиш қўлимиздан келмас экан, ҳаракат қилсак ҳам қилмасак ҳам,  барибир ўша умумий миқдордаги одамлар касаллангани билан, биз графикдаги эгри чизиқни текислашга ва ҳар куни қўшилиб борадиган касалликлар сонини камайтиришга ҳаракат қилишимиз мумкин. Бу эса соғлиқни сақлаш тизими омон қолишига ва ўз ўрнида кўпроқ одамлар тузалиб кетишига олиб келади.

    Яна бир мисол келтирайлик. 1918 йилда тарихдаги энг ёмон пандемия – Испан гриппининг дастлабки кунларида Филадельфия шаҳри расмийлари огоҳлантиришларга эътибор бермади ва шаҳар бўйлаб 200 минг киши иштирок этган парадни ўтказди. Уч кундан кейин эса Филадельфиядаги касалхоналарда бўш тўшаклар қолмади ва бир ҳафта ичида 4 500 киши вафот этди.

    Худди шу пайт St.Louis шаҳрида эса илк касаллик аниқланганидан 2 кун ўтгандан кейин расмийлар мактаб, ўйин майдончалари ва ҳаттоки черковларни ёпиди. 20 кишидан ортиқ ўтадиган оммавий йиғилишлар ман қилинди. Натижада, шаҳардаги одамлар пандемиядан деярли омон қолди.

    Шунинг учун ҳукумат кескин чораларга эрта чорламоқда. Касаллик тарқалишининг биринчи кунидан бошлаб қилинган ҳаракатлар кеч бўлиши ҳам мумкин. Бундай ҳодисаларда кеч бўлмагунича гўёки ҳаммаси яхшидек туюлаверади.

    27.03.2020, 17:09   Изоҳ (0)   231546
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қозоғистонда коронавирусга чалинган қиз касаллик ҳақида илк бор очиқ гапирди

    27.03.2020, 16:54

    Путин G20 давлатларига савдо урушлари ва халқаро санкциялардан воз кечишни таклиф қилди

    27.03.2020, 13:02

    «Ҳизбуллоҳ» ҳаракати коронавирусга қарши курашда Ливан ҳукуматига ёрдам беради

    27.03.2020, 12:47

    Қозоғистон пойтахти аҳолиси дарё бўйига уйи йўқлар учун маҳсулотлар тўлдирилган пакетлар ташлаб кетмоқда (фото)

    27.03.2020, 11:03

    Хитой 28 мартдан бошлаб визаси бор хорижликларнинг мамлакатга киришини тўхтатади

    27.03.2020, 10:52

    Бутун дунё бўйлаб коронавирус қурбонлари 24 минг кишидан ошиб кетди

    27.03.2020, 09:36
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Kapitalbank Top Employers Institute талқини бўйича Ўзбекистоннинг энг яхши иш берувчиси мақомини яна бир бор тасдиқлади


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Чиройли давлат рақами ва 1 йиллик транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғуртасига эга HAVAL


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    CAEx Мебел & Деcор 2025 кўргазмаси 13-15 сентябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтади


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди

     

    Тавсия этамиз

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Латвия давлат хизматчиларининг Россия ва Беларусияга боришини тақиқлади

    Дунё | 10 июл, 00:05

    Озарбайжон ва Россия ўртасидаги можаро: нега бу икки томонлама зиддият Марказий Осиёда акс-садо бермоқда?

    Дунё | 9 июл, 23:45

    Жозе Моуриньо собиқ шогирдини “Фенербаҳче”га олиб келмоқчи

    Спорт | 9 июл, 23:30

    “Икки марта кўрган инсонимга турмушга чиққанман”. Шаҳзода Муҳаммедова оиласи, фарзандлари ва бизнеси ҳақида гапирди

    Шоу-бизнес | 9 июл, 23:25

    Тошкент 20 йилдан кейин қай кўринишда бўлади? Президентга янги режа тақдим этилди

    Ўзбекистон | 9 июл, 22:50

    The Guardian: Грок сунъий интеллекти нацистга айланди ва ўзини МехаГитлер деб атади

    Дунё | 9 июл, 22:45

    Ўзбекистонга гўшт импорти кескин кўпайди

    Ўзбекистон | 9 июл, 22:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.