Самарқанд вилояти ИИБ ходимлари Самарқанд шаҳрида карантин қоидаларини бузиб, ниқобсиз юрган фуқароларни жаримага тортмоқда, деб хабар беради вилояти ИИБ ахборот хизмати.

Таъкидланишича, 26 март кунининг ярмигача 50 дан ортиқ ниқобсиз юрган фуқаро аниқланган. Уларга нисбатан ҳудудий ИИБ идораларида маъмурий баённомалар тузилган.

Жарима қўлланилган фуқаролар бу каби ҳолат яна қайтарилса, жиноий жавобгарликка тортилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирилган.

Эслатиб ўтамиз, карантин қоидаларига риоя қилмаган фуқароалр Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддасига кўра (Эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш) базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баробари миқдорида, мазкур ҳолат яна қайтариладиган бўлса, БҲМнинг 3 баробари миқдорида жаримага тортилади. Сўнгги маълумотларга кўра, Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлар сони 65 кишига етган.