Ўзбекистон маданият вазирлиги «Уйдаги юлдузлар» танловини эълон қилди. Бу ҳақда вазирликнинг Instagram’даги саҳифасида маълум қилинди.

Фото: Instagram/@madaniyat vazirligi

«Танлов шартлари: карантин даврида уйингизда ижод билан машғул эканингизни тасвирга олиб, ижод намунангизни @mvforbot ботига юборинг. Иштирокчилар ёши чегараланмаган, яъни танловда барча Ўзбекистон фуқаролари қатнашиши мумкин. Ҳар бир йўналиш ғолиби 2 000 000 сўмдан пул мукофотини қўлга киритади», — дейилади хабарда.

Танлов 25 мартдан 25 апрелга қадар давом этади.

Танлов йўналишлари бўйича:

1. «Энг яхши чолғу ижрочиси»;

2. «Энг яхши хонанда» (мақом, бахши, эстрада ва опера);

3. «Энг яхши рақс ижрочиси»;

4. «Энг яхши рассом»;

5. «Энг яхши ҳунарманд» танланади ва тақдирланади.

«Уйда ўтириб, юлдуз бўлинг! Яширин қирраларингизни намоён қилинг! Карантин кунларини мароқли ва фойдали ўтказинг!», — дейилади вазирлик эълонида.