Американинг Шимолий Каролина штати Пендер округида яшовчи эркак лотереядан 200 минг доллар ютиб олганидан икки ярим йил ўтиб, ютуқли ўйинда яна 100 минг доллар соҳибига айланди, деб ёзади UPI.

Фото: UPI

Израэл Карбажал ишдан кейин сув сотиб олиш учун озиқ-овқат дўконига кирганида Эхтреме Cаш лаҳзали лотереясини сотиб олган. У дўконнинг ўзидаёқ омадини синаб кўрган ҳамда эътиборсизлик билан «100 доллар ютдим», деб ўйлаб уйига кетган.

«Ютуқ ўйлаганимдан кўпроқ экан, чипта менга 100 минг долларни ҳадя этди», — дейди Израэл.

17 март куни Израэл лотерея ютуғини қўлга киритган. У 100 минг долларни отасига кўрсатилган тииббий хизматлар ҳақини тўлашга ва янги Honda русумли автомобиль сотиб олишга сарфлашини айтган.