Қулай кардиган гардеробнинг базавий элементи бўлиб, унинг ёрдамида сиз салқин баҳор кунларида исинишингиз ёки шунчаки замонавий образ яратишингиз мумкин, деб ёзади Vogue.
Streetstyle (кўча услуби)ни маъқул кўрувчи аёллар аллақачон кардиганларга меҳр қўйишга улгурган. 2020 йилнинг баҳорида кенг енгли калта кардиганлар ёки белбоғли узун фасонли кардиганлар урфда.
Геометрик нақшлар, тошлар билан безатилган кардиганларни шимлар, чарм шортилар ёки тўқилган юбкалар билан уйғунлаштириш мақсадга мувофиқ.
Қуйида кундалик ҳаётда кийиш учун замонавий образлардан намуналар келтирилади.
Изоҳ (0)