• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Мода

    ​Мода саноати коронавирусга қарши курашда қандай ёрдам беряпти?

    Коронавирус пандемияси дунёдаги кўплаб соҳалар хусусан, мода оламига ҳам ўз таъсирини ўтказмай қолмади. Люкс тоифадаги маҳсулотларнинг энг асосий истеъмолчиларидан бири — Хитой вируснинг ўчоғи бўлса, мода оламида энг нуфузли ва аҳамиятли бўлган Италия коронавирус билан касалланган давлатлар орасида иккинчи бўлиб турибди. Бу эса ўз навбатида соҳанинг оқсоқланишига сабаб бўлмоқда, бироқ таниқли бренд ва компания эгалари иқтисодий зарар ҳақида ўйлаб ҳам ўтирмай аксинча, вирусга қарши курашга моддий ёрдам бермоқда, деб ёзмоқда «Elle.ru».

    Фото: «Elle.ru»

    Фото: «Elle.ru»

    Дизайнер Жоржио Армани пандемияга энг биринчилардан бўлиб реакция билдирган, ҳали халқ орасида ваҳима бошланмасиданоқ бренд тақдимотини профилактика мақсадида ёпиқ жойда ўтказишга қарор қилган. Шунингдек, ҳали Италияда карантин эълон қилинишидан аввал огоҳлик ва ишчиларининг соғлиғига хавф солмаслик учун барча ўзига қарашли бўлган ресторан, меҳмонхона ва дўконларни вақтинчалик ёпилишини маълум қилган. Бундан ташқари, ҳафта бошида Armani Италиядаги шифохоналарга жами 1,25 миллион евро хайрия қилди.

    Фото: «Elle.ru»

    Фото: «Elle.ru»

    Versace бренди вирус ҳақидаги хабарларни жиддий қабул қилиб олдиндан эҳтиёт чораларини кўрган яна бир йирик компания ҳисобланади. Аввалига Донателла Версаче 16 майда АҚШда бўлиб ўтиши керак бўлган кўргазмани бекор қилишини билдирган бўлса, кейинчалик Хитой Қизил Хоч жамиятининг тиббий эҳтиёжлари учун 143 минг доллар, Италиядаги тиббиёт муассасалари учун жами 200 минг евро сарфлади ҳамда коронавирус билан касалланганлар ва уларнинг оила аъзоларига улар билан эканини таъкидлади.

    Бошқа брендлар ҳам бу борада жим қараб тургани йўқ. Bvlgari соат бренди Римда жойлашган Lazzaro Spallanzani шифохонасининг тадқиқот бўлимига моддий ёрдам берган ва бу ташаббус COVID-19 га қарши вакцинани ишлаб чиқишда муҳим рол ўйнаган.

    Dolce & Gabbana бренди эса Instagram саҳифасида Италиядаги Humanитас университетининг иммун тизимининг коронавирусга реакциясини ўрганиш ва ташхис қўйиш борасида тадқиқотлар ўтказиш учун моддий қўллаб-қувватлаганини маълум қилган.

    Фото: «Elle.ru»

    Фото: «Elle.ru»

    H&M Foundation АҚШдаги фондга 500 минг доллар миқдорида пул ажратган.

    Louis Vuitton, Dior, Givenchy, Kenzo, Loewе, Marc Jacobs ва бошқа брендларга эгалик қилувчи LVMH компанияси Хитойдаги Қизил Хоч жамияти учун жами 2,2 миллион доллар хайрия қилган.

    Cartier, Van Cleef & Arpels ва Chloe’ларга эгалик қилувчи Richemont Group COVID-19 га қарши курашиш учун 1,4 миллион доллар сарфлаган.

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Gucci, Bottega Veneta, Saint Laurent, Balenciaga, Alexander McQueen брендларига эгалик қилувчи Kering компанияси ҳам Хубэйдаги Қизил Хоч шифохонасига жами 1 миллион доллар ёрдам пули ажратган.

    South China Morning Post нашрининг маълум қилишича, Hermès бренди вирусга қарши курашувчи тиббиёт ходимларини моддий таъминловчи China Soong China Ling Foundation ҳисобига 5 миллион юань (711 278 доллар) ўтказган.

    18.03.2020, 21:53   Изоҳ (0)   46530
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    New Balance 850 кроссовкалари янгича кўринишда тақдим этилди

    18.03.2020, 12:27

    «Бриллиантлар қироли»нинг «қимматбаҳо буюмлар саройи» ҳақида

    15.02.2020, 22:53

    Сиёсатни ташлаб, ижодкорликни танлаган «орзулар дизайнери». Кристиан Диор ҳақида фотомақола

    22.01.2020, 20:29

    Саудия Арабистонидаги мода намойишида подиумга моделлар ўрнига дронлар чиқди (видео)

    08.06.2018, 16:14

    Дизайнер Гулчеҳра Юнусова янги либослар тўпламини намойиш этди (фото)

    15.05.2018, 16:43

    Шаҳрисабзда модалар мавсумининг очилиши бўлиб ўтди

    22.03.2018, 16:34
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Женнифер Лопес концертидан сўнг Арманистондаги стадион майдони яроқсиз ҳолга келди

    Спорт | 8 август, 13:49

    Сунъий интеллект ёрдамида 1 йил олдин бедарак йўқолган сайёҳ жасади топилди

    Дунё | 8 август, 13:45

    Beeline кунлик абонент тўлови бўйича Рақобат қўмитаси кўрсатмасини бажарди

    Ўзбекистон | 8 август, 13:22

    Олтин нархи янги тарихий рекорд ўрнатди

    Дунё | 8 август, 13:10

    Хитойда космик ракета синов пайтида қулаб тушди — ОАВ

    Дунё | 8 август, 12:59

    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 

    Реклама | 8 август, 12:07

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    Дунё | 8 август, 12:54

    Дунёдаги ягона бўлган оқ Ferrari 250 ГТО автомобили аукционга қўйилди (фото)

    Авто | 8 август, 12:43
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.