Кўриниши ва қулайлиги билан барчага яхши маълум бўлган New Balance кроссовкаларининг Wе Got Now («Ҳозир сенинг вақтинг») номли рекламаси тақдим этилди, деб ёзади «Elle.ru» нашри.
Саёҳат, учрашув ва стартап бошлашни ортга сурганлар учун айни дамда ва айни жойда қандай яшаш керак эканини атрофдагиларга исботлаш вақти келди.Янгиланган New Balance 850 моделининг рекламаси ана шу тамойилга асосланган. 90-йилларда ақл бовар қилмас даражадаги ранг-баранглиги билан мода оламида инқилобга сабабчи бўлган бренд ҳозир ҳам ўша даврдаги муваффақиятни такрорлашга тайёр эканини исботлади.
Модель силуэтлари сўнгги ўн йил ичида New Balance’га хос классик образни такрорламайди ва ўзида ёрқин эстетикани акс эттиради.
Color blocking – моделнинг юқори қисми бўлиб, у бир қанча материал ва тўқималардан иборат. Кроссовканинг таг қисми ABZORB® зарбаларга чидамли, мустаҳкам шунингдек ёқимли ҳид таратувчи араматизатори мавжуд. ROLLBAR пластинаси эса оёқ кафтининг барқарор ҳаракати ва чарчаб қолмаслигини таъминлайди.
Янги моделнинг юзи сифатида 2 карра NBA чемпиони, баскетболчи Кавай Леонард танланган. Спортчининг жиддий қиёфаси, дадил нигоҳи New Balance 850 моделининг ўзига хос эканига янада кўпроқ эътибор қаратади.
Мавзуга доир:
- Ишчилар формаси бўлган жинси қандай қилиб трендга айланди? Жинси яратилишига сабаб бўлган олтин конлари
- «Бриллиантлар қироли»нинг «қимматбаҳо буюмлар саройи» ҳақида
- Сиёсатни ташлаб, ижодкорликни танлаган «орзулар дизайнери». Кристиан Диор ҳақида фотомақола
- Фото: Версаcе брендини ёқтирадиган юлдузлар
- Фотогалерея: Дизайнерларнинг чегара билмас фантазияси
Изоҳ (0)