Ўзбекистонда коронавирус инфекциясини юқтириб олган шахслар сони 46 нафарга етди, дея хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

«Хорижда бўлиб қайтган яна бир фуқарода коронавирус инфекцияси аниқланди», — дейилади вазирлик ахборотида. Фуқаро айнан қаердан, қачон, неча киши билан бирга қайтганига аниқлик киритилмаган.

Аввалроқ Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 45 нафарга етгани ҳақида хабар берилган эди.