UFC’нинг енгил вазндаги чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов Тошкент вақти билан 19 апрель куни бўлиб ўтиши белгиланган Тони Фергюсонга қарши жангининг коронавирус пандемияси сабаб бекор қилиниши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берди.
«Спорт залидан ташқарида нималар рўй бераётганига умуман тушунмаяпман. Менда ҳам бошқаларда бўлгани каби маълумотлар бор, холос. Мен залда машғулотларни давом эттиряпман. Келажакда нима бўлишини эса ҳеч ким билмайди», — дейди Ҳабиб.Эслатиб ўтамиз, аввалроқ UFC президенти Дэйна Уайт жангларни бекор қилиш ниятида эмаслигини, фақат жанглар мухлисларсиз аренада ўтиши мумкинлигини айтганди.
Маълумот учун, Ҳабиб—Фергюсон жанги Лас-Вегасда бўлиб ўтиши белгиланган. Бу иккала спортчи ўртасидаги жангни ташкил этишга қаратилган бешинчи уриниш ҳисобланади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)