UFC собиқ чемпиони Конор Макгрегор коронавирус пандемияси сабаб холасидан жудо бўлганини маълум қилди.
«Менга қўнғироқ қилишди ва севимли холам Энн вафот этганини айтишди. Менинг бечора, содда холам. Онамнинг синглиси.
Ярамас вирус. Нималар бўляпти ўзи? Бу ёввойи ҳужумдан оладиган яхши жиҳатларимиз: қўл гигиенаси ва ўз юзингга тегинмаслик.
Алвидо Энн Мур, мен сени яхши кўраман», — дейди ирландиялик спортчи.
https://www.instagram.com/p/B9sUSN1pMs0/
COVID-19 вируси билан зарарланган сони 14 март кунига келиб 147 мингдан ошди, қурбонлар сони 5579 нафарга етган. Ирландияда эса 70 киши коронавирусни юқтириб олган.
Изоҳ (0)