Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова «Халқлар дўстлиги» саройида 10—25 март кунлари ўзининг янги яккахон концерт дастурини тақдим қилмоқда. Санъаткорнинг қизи Нилуфар Усмонова концерт дастурида бэк-вокалда онасига жўр бўлмоқда. Нилуфар Instagram’даги саҳифасида мухлисларига мурожаат қилиб, уларнинг меҳрига муносиб санъаткор бўлишни бошлаганини ёзиб қолдирди.
«Репитицияга келиб ўзимни мухлисим, саънатим бор, менга оғир келди деб кетвормоқчи эдим. Буни тўғри тушунтириш ниятида репитицияга яна бордим ва ёши катта инсонлардан тортиб, фарзандимдан ҳам кичикларни бу жамоада жон-жаҳди билан қилган меҳнатларини кўриб фикримдан ҳам, қароримдан ҳам, уялиб кетдим. Шунчалик ҳам қўрқоқ бўласанми, онанг бўлгани билан унинг бутун жамоаси жонини жабборга бериб ишлаяпти, сан ҳам санъатингни фидойиси бўлолмайсанми деб ўзимни койидим. Буни сизлар билан бўлишганимнинг сабаби, бу жамоага келганимдан сўнг аям дангасаликни ичимдан юлиб отдилар, санъатга бошқача назар билан қарашни, қадрлашни ўргатдилар. Концертда бэк-вокалда жўр бўлиб турибмиз. Биласизлар аям ҳам бэк-вокалдан бошлаганлар. Бундан ҳечам ачинмайман. Сизлар билан интернетда кўп мулоқот қилолмаяпман. Вақт ҳам, имкон ҳам бўлмаяпти. Биламан мени яхши кўрасизлар ва мен шу севгингизга арзигулик санъаткор бўлишга ҳаракат қилишни ‘Бисмиллоҳ’ деб бошладим. Иншааллаҳ менга меҳр берганингиз учун сизларни ҳеч қачон афсуслантирмайман», —деб ёзади Нилуфар Усмонова.
https://www.instagram.com/p/B9qN6anBh2m/
Бэк-вокал — «Backing vocal» — инглиз тилидан таржима қилинган сўз бўлиб, «орқа планда қўшиқ куйлаш» маъносини беради. Асосий вокал партиясига жўр бўлиш маъносини англатади.
Изоҳ (0)