«Ўзавтосаноат» хорижий автомобилларга божхона тўловларини камайтиришни таклиф қилди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати маълум қилди.
«Ўзбекистон автомобиль бозорини глобал ислоҳ қилиш доирасида, соғлом рақобатбардош экотизимни яратиш мақсадида ‘Ўзавтосаноат’ яқин келажакда масъул давлат органлари томонидан кўриб чиқиладиган Ўзбекистон бозорига олиб кириладиган хорижий автомобилларга божхона тўловларини камайтириш ташаббуси билан чиқди», — дейилади хабарда.
Ушбу таклиф яқин келажакда масъул давлат органлари томонидан кўриб чиқилиши таъкидланган.
Компанияда қайд этишича, Ўзбекистон ички бозорида рақобатнинг ошиши UzAuto Motors’нинг бошқарув тизимини янада такомиллаштиришга, компаниянинг рақобатбардошлигини, шунингдек, ишлаб чиқарилаётган автомобилларнинг сифати ва ҳаммабоплигини оширишга имкон беради.
Аввалроқ UzAuto Motors автомобиллар нархи нега ошганига изоҳ берганди.
Изоҳ (0)