• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Мудофаа вазирлигига қарашли «Ватанпарвар» газетасининг собиқ мухбири давлатга хиёнатда айбланиб 12 йилга ҳукм қилинди

    Ўзбекистон ҳарбий суди Мудофаа вазирлиги «Ватанпарвар» газетасининг собиқ мухбири Владимир Калошинни умумий тартибдаги колонияда 12 йилга қамоқ жазосига ҳукм қилинди. «Gazeta.uz»нинг хабар беришича, бу ҳақда журналистнинг Россияда яшаётган қизи Анастасия Епишева маълум қилган.

    Фото: Анастасия Епишева оилавий суратлари архивидан

    Фото: Анастасия Епишева оилавий суратлари архивидан

    Унинг айтишича, суд жараёни 7 февраль куни ёпиқ тарзда ўтказилган. Владимир Калошиннинг ўзи унга қўйилаётган айбловларни тан олмаяпти. Журналистни адвокатлар Аллан Пашковский ва Мурод Собиров ҳимоя қилган.

    4 март куни бўлиб ўтган охирги суд мажлисида суд Владимир Калошинни Жиноят кодексининг 157-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноят (Давлатга хоинлик қилиш, яъни Ўзбекистон фуқароси томонидан жосуслик, чет эл давлатига, чет эл ташкилотига ёки уларнинг вакилларига давлат сирларини етказиш ёхуд Ўзбекистонга қарши душманлик фаолияти олиб боришда бошқача ёрдам кўрсатиш йўли билан Ўзбекистон суверенитетига, ҳудудий дахлсизлигига, хавфсизлигига, мудофаа салоҳиятига, иқтисодиётига зарар етказишга қаратилган қасддан содир этилган қилмиш)ни содир этганликда айбдор деб топган. Ушбу моддада 10 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси белгиланган.

    Анастасия Епишева адвокатларнинг сўзларига асосланиб айтишича, суд жараёни процессуал қонунбузарликлар билан ўтган. Судья томонларнинг мажлисга тайёрланиш имкониятларини ҳисобга олмаган ҳолда, мажлисларни жуда тез ўтказган.

    Шунингдек, унинг таъкидлашича, суд адвокатларнинг (ҳибсга олиш) эҳтиёт чорасини ўзгартириш тўғрисидаги даъвосини қаноатлантиришдан бош тортган, бу муддат Тошкент ҳарбий судининг 2019 йил 21 сентябрдаги қарорига биноан 2019 йил 1 декабрда тугаган.

    Умумий ҳисобда, судьяни ишдан олиш, ашёвий далилларни талаб қилиш ва текшириш, гувоҳларни чақириш ва экспертиза ўтказиш каби 10 дан ортиқ даъволар рад этилган. Дастлабки тергов органи томонидан гувоҳлар деб кўрсатилган сўроқ қилинганлар эса айбловни тасдиқловчи тўғридан-тўғри ёки билвосита далиллар келтирмаган.

    Владимир Калошиннинг қариндошлари ҳам у ҳибсга олинган 2019 йил 2 июлдан бошлаб унга нисбатан қариндошлари ва дўстларига қарши турли таҳдидлар кўринишида психологик босим ўтказиб келинганини айтган.

    28 февраль куни адвокат Аллан Пашковский мижозга нисбатан қийноқ ва таҳдидлар бўлаётгани тўғрисида Бош прокурор номига шикоят аризаси ёзган. Владимир Калошиннинг ўзи эса бу ҳақда судга ёзма равишда маълум қилган ва суд қарорида буни эътиборга олишни, шунингдек, бу ҳақда Бош прокурорни хабардор қилиб, барча зарур қонуний чоралар кўришни сўраган.

    Владимир Калошин Ленин номидаги Тошкент олий умумқўшин қўмондонлик мактабини тамомлаган, шундан сўнг у лейтенант унвони билан Термиздаги Туркистон ҳарбий округига юборилган. Байкалорти ҳарбий округида ва Совет кучларининг Жанубий гуруҳида (Венгрия) хизматни ўтаб бўлгач, СССР парчалангандан сўнг, Байкалорти ҳарбий округига қайтган. У ерда маданий-маърифий ишлар билан шуғулланган ва ҳарбий газеталарга мақолалар ёзган.

    1992 йилда эса Мудофаа вазирлигига қарашли «Ватанпарвар» газетасига юборилган. 1992 йилнинг июлидан бошлаб газетанинг ҳарбий хизмат ва ўқув ишлари бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келган. Президентнинг 2000 йил 28 августдаги фармони билан «Шуҳрат» медали билан тақдирланган. 2005 йил 7 ноябрь куни ҳақиқий ҳарбий хизматдан резервга бўшатилиб, Мудофаа вазирлиги пенсионерига айланган. 2007 йил 2 апрелдан 2019 йил 2 июлгача ҳибсга олингунга қадар у «Ватанпарвар» газетасида шарҳловчи бўлиб ишлаган.

    Анастасия Епишеванинг сўзларига кўра, Владимир Калошин резервга ўтказилгандан сўнг газетада шарҳловчи сифатида ишлашда давом этаган бўлса ҳам ҳарбий кийим киймаган ва махфий маълумотларга кириш ҳуқуқига эга бўлмаган. Унинг айтишича, Калошин иккинчи гуруҳ ногирони ва бронхиал астма билан касалланган.

    2020 йилнинг январида давлатга қарши хиёнат бўйича айбланган ТИВнинг собиқ ходими Қодир Юсуповга суд ҳукми эълон қилинганди.

    11.03.2020, 16:38   Изоҳ (0)   49288
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    UzAuto Motors автомобиллар нархи нега ошганига изоҳ берди

    11.03.2020, 15:56

    Андижонда шифокорга пичоқ билан ташланган эркакка нисбатан жиноят иши қўзғатилди

    11.03.2020, 15:48

    Ўзбекистонда ўзбошимчалик билан эгалланган ерларни аниқлашда Google Maps’дан фойдаланилаётгани қонунийми?

    11.03.2020, 15:27

    Тошкентда бир неча кўчаларнинг номлари ўзгариши мумкин

    11.03.2020, 15:15

    Ўзбекистонда газ ҳисоблагичларни ўрнатиш ва таъмирлаш бепул амалга оширилиши белгиланди

    11.03.2020, 14:57

    Ўзбекистонда 734 та ҳолатда ходимлар дам олиш кунлари ишга жалб этилгани аниқланди 

    11.03.2020, 14:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.