2020 йилнинг 7 март куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев «8 март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан мукофотлаш тўғрисида»ги фармонни имзолади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Google Images

Мамлакатда азиз ва мўътабар аёл зотига муносиб эҳтиром кўрсатиш, опа-сингилларнинг давлат ва жамият ҳаётида тутган ўрни ва нуфузини ошириш, юртнинг иқтисодий қудрати ва жаҳон миқёсидаги мавқеини юксалтириш борасидаги улкан хизматларини муносиб қадрлаш мақсадида ҳамда оилаларда маънавий-ахлоқий муҳитни мустаҳкамлаш, аҳоли фаровонлигини таъминлаш, фарзандларни Ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида, соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш ишларига қўшган катта ҳиссаси, янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлидаги самарали меҳнати билан ташаббус ва ибрат кўрсатиб келаётгани учун бир гуруҳ хотин-қизлар фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотланди:

«Ўзбекистон ифтихори» фахрий унвони билан

  • Чусовитина Оксана Александровна – Спорт гимнастикаси бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси;

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози» фахрий унвони билан

  • Кузнецова Светлана Михайловна – Республика ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатининг спорт гимнастикаси бўйича катта мураббийи.

«Фидокорона хизматлари учун» ордени билан

  • Ботирова Маргарита Азизовна – Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг тиллар кафедраси профессори;
  • Бойматова Сибинисо Мусурмонқуловна – Шароф Рашидов туманидаги «Мусурмон ота» фермер хўжалиги бошлиғи, Жиззах вилояти;
  • Жамилова Гулчеҳра Манноновна – Ўзбек Миллий академик драма театри актрисаси;
  • Иброҳимова Рихсихон Исмоиловна – Ўзбек Миллий академик драма театри актрисаси;
  • Қориева Бернара Раҳимовна – Ўзбекистон давлат хореография академиясининг хореография кафедраси профессори;
  • Маҳмудова Робахон Анваровна – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси;
  • Саъдуллаева Гулчеҳра – Ўзбекистон давлат сатира театри актрисаси.

«Меҳнат шуҳрати» ордени билан

  • Одилова Фотима Тўйчиевна – Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Математика институти лаборатория мудири;
  • Бобожонова Зулфия Раимбаевна – «Тахиатош иссиқлик электр станцияси» акциядорлик жамиятининг кимё цехи бошлиғи, Қорақалпоғистон Республикаси;
  • Ғаффорова Фотима – Меҳнат фахрийси, Самарқанд вилояти;
  • Марипова Саодат Тўрахоновна – Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг «Минерал ресурслар институти» давлат корхонаси шўъба мудири;
  • Мендиева Раънохон – Учкўприк туманидаги «Мендиева Раънохон» фермер хўжалиги бошлиғи, Фарғона вилояти;
  • Парпибоева Озода Абдуқодировна – Тошкент вилояти маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари;
  • Собирова Вазира Толиповна – Меҳнат фахрийси, Тошкент шаҳри;
  • Тўраева Гавҳаржон Иброҳимовна – Гурлан туманидаги «Наврўз» фолклор-этнографик халқ жамоаси бадиий раҳбари, Хоразм вилояти;
  • Шодмонова Мавлудахон – Марҳамат туманидаги «Барҳаёт Нозимжон файзи» масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Андижон вилояти;
  • Юнусова Манзурахон Фазлиддиновна – Андижон вилояти ҳокимининг ўринбосари – маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи;
  • Юсупова Тўти – Ўзбек Миллий академик драма театри актрисаси.

I даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан

  • Жалолова Сабоҳат Ашурқуловна – Сариосиё туманидаги 29-умумий ўрта таълим мактабининг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси, Сурхондарё вилояти;
  • Мўминова Мадина Рашидовна – Наманган шаҳридаги Baby plaza хусусий мактаби директори, Наманган вилояти.

II даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан

  • Асланова Дилбар Ҳасановна – Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори, Самарқанд вилояти;
  • Аҳмаджонова Покиза Шавкатовна – Гулистон шаҳридаги «Болалар шаҳарчаси» директори, Сирдарё вилояти;
  • Раҳимова Муқаддас Араловна – Яккабоғ туманидаги «Маданият текстиль кўп тармоқли» масъулияти чекланган жамиятининг ишлаб чиқариш таълими устаси, Қашқадарё вилояти;
  • Сабурова Инжигул Жумабоевна – Ўзбекистон давлат филармонияси Қорақалпоғистон Республикаси бўлинмасининг «Мухаллес» дуторчилар ансамбли бахши-созандаси;
  • Усмонова Саодат Умаровна – Наманган давлат университетининг педагогика ва психология кафедраси катта ўқитувчиси, Наманган вилояти;
  • Ҳайитова Роҳат Аҳмаджоновна – Вобкент туманидаги «Баркамол авлод» болалар мактаби директори, Бухоро вилояти.

«Дўстлик» ордени билан

  • Абдуллаева Мақсуда Султоновна – Урганч туманидаги «Урганч парранда инвест» хусусий корхонаси раҳбари, Хоразм вилояти;
  • Акромова Зулайҳо Абдураззоқовна – Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси аъзоси;
  • Аҳмадалиева Нодира Қаҳрамоновна – Андижон туманидаги Gold Andijan pharma қўшма корхонаси директори, Андижон вилояти;
  • Баҳодирова Валентина Григоревна – Ўзбекистон Қизил ярим ой жамиятининг Қамаши тумани ташкилоти раиси, Қашқадарё вилояти;
  • Жавлонова Кимёхон Қурбонбоевна – Қуйи Чирчиқ тумани ҳокимлигининг хотин-қизлар кенгаши аъзоси, Тошкент вилояти;
  • Жолимбетова Айтгул Аймбетовна – Мўйноқ туманидаги 15-умумий ўрта таълим мактаби директори, Қорақалпоғистон Республикаси;
  • Қамбарова Насиба Аҳмадалиевна – Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг фахрий диктори;
  • Мустафоева Замира Рустамовна – Ғаллаорол туманидаги «Сарбозор қурилиш транс» хусусий корхонаси раҳбари, Жиззах вилояти;
  • Облобердиева Зуҳро – «Ҳунарманд» уюшмасининг Бухоро вилояти бошқармаси аъзоси, каштачи-уста;
  • Собитова Мадия Эркиновна – Кармана туманидаги «Полипропилен қувурлар» масъулияти чекланган жамияти директори, Навоий вилояти;
  • Саидбекова Дaxиятпочо Бобоевна – Сўх туманидаги «Сариканда» қишлоқ врачлик пунктининг умумий амалиёт шифокори, Фарғона вилояти;
  • Сувонова Дилбар Набиевна – Термиз шаҳридаги 12-Меҳрибонлик уйи директори, Сурхондарё вилояти;
  • Суцепина Виктория Дмитриевна – «Тошкент қувур заводи» қўшма корхонаси раҳбари, Тошкент шаҳри;
  • Умарова Нигора Телмановна – Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясининг маънавият ва маърифат кафедраси мудири;
  • Умарова Нодира Ниғматуллаевна –  Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги қошидаги «Ишга марҳамат» мономаркази директори;
  • Усмонова Израбу Ориповна – Риштон туманидаги «Израил Израбону» оилавий корхонаси раҳбари, Фарғона вилояти;
  • Холбекова Бегойим Абдураҳмоновна – Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг инглиз тили таржима назарияси ва амалиёти кафедраси катта ўқитувчиси;
  • Шоназарова Азиза Абдумаликовна – Америка Қўшма Штатларининг Колумбия университети профессори;
  • Ширинова Мавлудахон Расуловна – «Сабр» Республика ижтимоий-иқтисодий ривожланиш маркази директори;
  • Эрматова Назокат – Боёвут туманидаги «Зиёкор» маҳалла фуқаролар йиғини раиси, Сирдарё вилояти.

«Содиқ хизматлари учун» медали билан

  • Абдуллаева Умида Ҳазратовна – Ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари – хотин-қизлар масалалари бўйича бўлим бошлиғи;
  • Бобоқулова Гули Ражабовна – Давлат божхона қўмитасининг Бухоро вилояти божхона бошқармаси «Олот» чегара божхона пости катта инспектори.

«Шуҳрат» медали билан

  • Бекназарова Саида Сафибуллаевна – Тошкент ахборот технологиялари университетининг аудиовизуал технологиялар кафедраси профессори;
  • Бовақулова Мавжуда Раҳимбердиевна – Янгийўл шаҳридаги Bahor style масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Тошкент вилояти;
  • Дадажанова Ирода Абдулазизовна – Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг «Ёш куч» журнали бош муҳаррири;
  • Эгамбердиева Паризод Қодировна – Фарғона давлат университетининг кимё кафедраси катта ўқитувчиси, Фарғона вилояти;
  • Иноқова Барнохон Баҳодировна – Андижон давлат тиббиёт институтининг педиатрия ва неонатология кафедраси мудири, Андижон вилояти;
  • Исломова Гулмира Раҳмоновна – «Ҳунарманд» уюшмасининг Нурота тумани бўлими аъзоси, каштачи-уста, Навоий вилояти;
  • Каримова Навбаҳор Валижоновна – Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг «Ўзбекистон 24» телеканали сиёсий шарҳловчиси;
  • Мамадиёрова Юлдузой Қаршиевна – Шаҳрисабз туманидаги Shakhrisabz tour масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Қашқадарё вилояти;
  • Мамарасулзода Зулҳумор Абулқосим қизи – Жиззах вилояти маданият бошқармаси қошидаги «Мақом» ансамбли мақомчиси;
  • Мансурова Муниса Анваровна – Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтининг тикув буюмларини конструксиялаш ва технологияси кафедраси мудири;
  • Раҳматова Фароғат Шавкатовна – Денов туманидаги Smart kids нодавлат мактабгача таълим муассасаси мудири, Сурхондарё вилояти;
  • Турдимуратова Айнур Бахтибаевна – Нукус шаҳридаги «Жайхун универсал қурилиш» масъулияти чекланган жамияти кран машинисти, Қорақалпоғистон Республикаси;
  • Холиқова Ҳамида Азимжоновна – «Бекободцемент» акциядорлик жамиятининг цех тегирмон машинисти, Тошкент вилояти;
  • Ҳимматова Юлдузой Шаҳриддиновна – «Навоийазот» акциядорлик жамиятининг цех аппаратчиси, Навоий вилояти;
  • Ҳусаинова Нафиса Рустамовна – Самарқанд шаҳридаги Samarkand-England eco medical қўшма корхонасининг сифат таъминоти бўлими бошлиғи, Самарқанд вилояти;
  • Ҳусанова Гавҳар Мамаражабовна – Сайхунобод туманидаги «Гулбаҳор зиё китоб савдо» масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Сирдарё вилояти;
  • Шукурова Гулчеҳра Шойиқуловна – Қоракўл туманидаги «Гуллар чеҳраси» масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Бухоро вилояти;
  • Эшчанова Жавҳар Отахоновна – Янгибозор туманидаги «Ҳамид Олимжон» маҳалла фуқаролар йиғини раиси, Хоразм вилояти.