Футбол бўйича Испания Ла Лигасининг 27-туридан ўрин олган 7 март, шанба кунги иккита беллашув якунланди.
«Атлетико» турнинг марказий учрашувида «Севилья»га қарши баҳс олиб борди. «Ванда Metropolitanо» стадионида кечган ўйинда 2:2 ҳисобидаги жанговар дуранг қайд этилди.
Мадридликлар сафида Жоау Феликс ва Альваро Мората ўз ҳисобига гол ёздириб қўйган бўлса, меҳмонларнинг киритилган тўпларига Люк де Йонг ва Лукас Окампос муаллиф бўлди.
Ушбу баҳсдан кейин «Севилья» 47 очко билан 3-ўринни сақлаб турибди. «Атлетико» эса (45) 5-поғонада қолди.
Ла Лига
27-тур баҳслари
7 март, шанба
«Атлетико» — «Севилья» 2:2
Голлар: 0:1 – 19 де Йонг, 1:1 – 32, пенальти Мората, 2:1 – 36 Жоау Феликс, 2:2 – 43, пенальти Окампос.«Атлетико»: Облак, Эрмосо (Феррейра Карраско, 54), Фелипе, Савич, Триппьер, Сауль, Льоренте, Жоау Феликс (Витоло, 80), Коке, Корреа, Мората (Диего Коста, 68).
«Севилья»: Вацлик, Диего Карлос, Кунде, Регилон, Навас, Банега, Гудел, Сусо (Ан-Несири, 63), Жордан (Серхи Гомес, 74), Окампос (Васкес, 81), де Йонг.
Огоҳлантиришлар: Диего Карлос (31), Навас (43), Банега (45), Гудел (56), Жоау Феликс (73), Триппьер (77).
«Эйбар» — «Мальорка» 1:2
Голлар: 0:1 – 42 Дани Родригес, 0:2 – 78 Кубо, 1:2 – 90 Бигас.Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)