Мексикалик 29 ёшли боксчи Сауль Альварес (53-1-2, 36 КО) ўзининг навбатдаги жангини май ойида ўтказади, деб хабар беради BoxingScene.
«Канело»га ушбу жангда британиялик 30 ёшли Билли Жо Сондерс (29-0, 14 КО) рақиблик қилади. Жанг 2 май санасига белгиланган бўлиб, иккинчи ўрта вазндаги WBO чемпионлик камари учун кечади.
Альварес—Сондерс жангига Лас-Вегасдаги T-Mobile Arena жанг саройи мезбонлик қилади. Жангни DAZN онлайн платформаси тўғридан-тўғри трансляция қилади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)