• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login

    «Ҳеч қайси аёл Туркияга зерикканидан келмайди». Турк йигити билан оила қурган ўзбекистонлик аёл ҳикояси

    Статистик маълумотларга қараганда, ўтган 2019 йил давомида жами 1 550 нафар ўзбекистонлик қиз Туркия фуқароларига турмушга чиққан. Мамлакатга ишлашга кетаётган аёллар сафи ҳам тобора ортиб бормоқда. Бунинг асл сабаби нима? Нима учун ўзбек қизлари охирги пайтда турк йигитлари билан оила қурмоқда? Бу ҳақда икки йил олдин Туркияга турмушга чиқиб, айни пайтда Бодрум шаҳрида истиқомат қилаётган Шаҳноз Чевик «Дарё»га сўзлаб берди.

    Шаҳноза Чевик (Холмирзаева) 26 ёшда. Фарғона шаҳрида туғилган. Фарғона иқтисодиёт коллежини тамомлаган. 2018 йилда Туркия фуқароси Мехмет Чевик билан турмуш қурган.

    Турк йигити билан оила қураман деб ҳеч қачон ўйламаганман

    Ҳеч қачон Туркияга турмушга чиқаман деб ўйламаганман. Аввало тақдир. Худо пешонамга турк йигити билан оила қуришни битган экан. Мана икки йилдан буён турмуш ўртоғим билан Туркиянинг Бодрум шаҳрида бахтли ҳаёт кечиряпмиз.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Турмуш ўртоғим Мехмет билан танишишимга унинг тоғаси Муҳсин уста сабаб бўлган. Батафсил айтиб берадиган бўлсам, бир неча йил университетга топшириб, ўқишдан йиқилдим. Кейин тақдирга тан бериб, шаҳардаги текстиль фабрикасига ишга кирдим. Мехметнинг тоғаси корхонамиздаги тўқима машиналарининг устаси эди. Бирга ишлардик, лекин мен туркчани, у эса ўзбекчани билмасди. Аммо амаллаб бир нималарни доим тушунтиришга ҳаракат қиларди.

    Кейинчалик турк тилини мустақил ўрганишни бошладим. Ишдан кейин уйга луғат ёдлаб, аудиолар эшитиб кетардим. Хуллас, тўрт йил ичида бемалол туркча мулоқот қилишни бошладим. Муҳсин уста эса ҳазил қилиб, «туркчани биласан, энди сени ўзим келин қиламан», деб жияни билан тезроқ таништириб қўйиши кераклигини айтарди.

    Вақт ўтиб, устамизнинг жияни Мехмет билан ижтимоий тармоқда танишдик. У жуда очиқкўнгил, сахий ва меҳрибон инсон эди. Бир ярим йилча дўстона гаплашиб юрдик. Ўзбекистонга бир неча маротаба келиб кетди ҳам. Бир-биримизга ўрганиб қолдик. Дўстона бошланган муносабат анча чуқурлашди. Хуллас, орадан яна ярим йил ўтиб, Мехмет менга совчи қўйди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Мени Туркияга узатишлари осон бўлмади

    Бошида ота-онамнинг мени бегона давлатга юборишлари осон бўлмади. Бироқ Мехмет олий маълумотли, ишнинг кўзини биладиган бола бўлгани, оилаларимизнинг бир-бирига мослиги, энг асосийси, яхши инсонлиги оиламга маъқул келди. Мени бахтли қилишига кўзим етганлиги учун ота-онамнинг оқ фотиҳаси билан Мехметга турмушга чиқдим.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Қўл ўпиш ва бошқа одатлар

    Туркларнинг жуда қизиқ урф-одатлари бор экан. Масалан, el öpme, яъни қўл ўпиш одатлари ҳақида айтадиган бўлсам, келин-куёв яқин қариндошларининг уйига зиёратга бориб, катталарнинг қўлини ўпади ва дуосини олади. Катталар ҳам уларга пул ёки қўй-қўзилардан совға қилади. Мен ҳам буни астойдил қилиб, эвазига 12 та қўй ва иккита сигир эгаси бўлдим. Уларни ҳозир қайнотам боқяпти. Яна Туркиядаги тўйимизда бир талай олтин ва пуллар тўпладик. Қисқа қилиб айтганда, туркларнинг келин-куёвга фойда бўладиган урф-одатлари кўп экан.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Эрим овқат танламайди

    Мехметнинг оила аъзолари хушмуомала ва меҳмондўст экан. Мени оилаларига жуда илиқ қабул қилишди. Шунинг учун янги давлатнинг урф-одатларга кўникиб кетишим унча қийин бўлмади.

    Турмуш ўртоғим билан алоҳида яшаймиз. Овқат танламайди, қўлимдан келганича ўзбек ва турк таомларини тайёрлайман. Билмаганларимни аста-секин ўрганяпман.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Туркияга турмушга чиққанимдан ҳеч қачон афсусланмайман

    Турмуш ўртоғим билан бахтли ҳаёт кечиряпмиз. Яқинда оналик бахтига ҳам муяссар бўламан. Ҳаётимдан жуда мамнунман.

    Тўғри, ота-онамни, Фарғонани кўп соғинаман. Аммо яқинларим билан видео орқали тез-тез гаплашаман. Тўй ва маросимларда Ўзбекистонга бориб тураман. Турмуш ўртогим ҳар йили Фарғонага бориб келишимга ваъда берган. Ҳозир бунинг уддасидан чиқяпти.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Турк эркаклари уйланишга шошилмайди

    Шахсий фикримни айтадиган бўлсам, нега ўзбек қизлари айнан турк эркакларини танлайди, биласизми? Бу ерда аслида турклар яхши, ўзбеклар ёмон деган нарса йўқ. Лекин тўғрисини айтишим керак, турк йигитлари оилапарвар, уйланишга шошилмайди. Уйланса ҳам ота-онаси топганига эмас, балки ўз қарори билан оила қуради.

    Турк аёлларига нисбатан биз, ўзбекларда эрга ҳурмат жуда кучли ва шу жиҳатимиз билан улардан яққол ажралиб турамиз. Турк эркаклари эса буни жуда қадрлайди. Бизни қаттиқ ҳурмат қилади. Бу гапларни нафақат мен, балки турк билан турмуш қурган барча аёллар гапириши мумкин.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Бизда керакмас урф-одатлар жуда кўп

    Баъзан менталитетимиз яшашимизга халақит беради.

    Қайноналарнинг келинни сиғдирмаслиги, талабларининг кўплиги, келин тез ҳомиладор бўлмаса, сабрсизлик қилиб ажратиб юбориши, эрнинг эса аёли фикрини паст кўриб, қўпол муомала қилиши, қўл кўтариши, қисқа қилиб айтганда, онаси ва аёли ўртасидаги мувозанатни тута олмаслиги билан боғлиқ вазиятлар оила бузулишига сабаб бўлади.

    Статистикасига қараганда ҳам Ўзбекистонда ажримлар сони жуда кўп. Доимгидай аёллар жабр кўради, эркаклар эса «янгиси»га уйланиб кетаверади. Бахтсиз, ишсиз, пулсиз, уйсиз қолган аёл ота-онасиникида қанча яшай олади? Чорасизликдан четга ишлагани кетган аёлларимиз сони шунинг учун ҳам тобора ортяпти. Чунки вазиятлар, одамлар шунга мажбур қиляпти.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Ҳеч қайси аёл Туркияга зерикканидан келмайди

    Туркларга турмушга чиққан қизлар, аёллар ҳақида доим салбий фикр билдиришади. «Ўзбек йигитлари қуриб қолганми, иккинчи хотин бўлиб теккандир-да» дейишади. Лекин яхшилаб мулоҳаза қилинса, ҳеч қайси аёл ҳеч қачон бахтли бўла туриб, оиласини ташлаб кетмайди. Ёки зерикканидан бегона давлатга турмушга чиқмайди. «Тана бошқа дард билмас» деганидек, кимнингдир ҳаётини, муаммоларини билмай туриб, ёмонотлиқ қилиш яхши эмас.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Ҳамма ҳам бахтли ва яхши яшашни истайди

    Охирги пайтда Туркияга кўплаб ўзбек аёллари ишлагани келяпти. Тўғри, беш қўл баравар эмас. Ёмон ниятда келганлариям бордир. Ўз кўзим билан кўрмаганман, лекин эшитганман.

    Бу ерга аксарият аёллар ўйнаб кулгани эмас, меҳнат қилгани келади. Кўпчилиги қарияларга боқувчилик қилади. Сабаби, жаҳон статистикасига кўра, Туркия альцгеймер хасталиги билан касалланганлар сони бўйича дунёда учинчи ўринда туради. Буни асосан қариялар ташкил қилади.

    Мамлакат иқтисодий жиҳатдан анча ривожланганлиги учун аксарият турклар хизматчи ёллайди. Бундай хонадонларга эса кўпинча бизнинг ўзбек аёллари ишга киради.

    Туркияга ишлашга келган ёки турмушга чиққан хотин-қизларни ёмон деб гапирадиган одамларга айтмоқчиманки, ҳаёт шундоғам бешафқат. Ҳар ким ҳаёти учун ўзи масъул. Қилмишлари учун ҳам ўзи жавоб беради. Бировларни гапириб, муҳокама қилгандан кўра, инсон ўз умрини чиройли ва мазмунли яшаб ўтиши керак.

    Хонзодабегим Аъзамова суҳбатлашди.

    06.03.2020, 21:17   Изоҳ (0)   231316
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35

    АҚШда Facebook’да Трампга таҳдид қилган эркак қамоққа олинди

    Дунё | 12 июл, 21:35

    Шарфга ўралиб қолган раққоса, бедарак йўқолган бош вазир — ғайриоддий ва шубҳали тарзда ҳалок бўлган дунё машҳурлари

    Дунё | 12 июл, 21:16

    Кортни Кокс, Белла Ҳадид ва бошқалар: пластик операция қилдирганидан афсусланган Голливуд юлдузлари

    Кино | 12 июл, 20:35

    JW: Европа Иттифоқи Украинанинг йўқотилган ҳудудларини қайтариб олишидан манфаатдор эмас

    Дунё | 12 июл, 20:20

    “Бу йил Тахтақорача довонида пулли туннел қуриш бўйича шартнома тузамиз” — Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 20:03

    “Реал” Винисиус билан музокараларни тўхтатди

    Спорт | 12 июл, 20:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.