УЕФА 2022 йилги Европа Лигаси финали ҳамда 2023 йилги Европа Суперкубогига мезбонлик қилувчи шаҳарлар номини эълон қилди.
Унга кўра, Россиянинг Қозон шаҳридаги «Қозон Арена» стадиони 2023 йилги Европа Суперкубоги баҳсини ўзида қабул қилади. Европа Суперкубоги — 2022 учрашуви Финляндиянинг Хелсинки шаҳридаги Олимпия стадионида бўлиб ўтади.
Маълумот учун, 2020 йилги УЕФА Суперкубогига Портудаги «Драгау» стадиони мезбонлик қилади. 2021 йилги баҳсга эса Шимолий Ирландиянинг Белфаст шаҳри мезбон бўлади.
Венгрия пойтахти Будапешт шаҳридаги «Пушкаш Арена» стадиони эса 2022 йилги Европа Лигаси финалига мезбонлик қилади. Европа Лигасининг жорий мавсумдаги финалига Польшанинг Гданск шаҳри мезбонлик қилса, 2021 йилги финал Севильядаги «Рамон Санчес Писхуан» аренасида бўлиб ўтади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)