Адлия вазирлигининг Ҳуқуқий ахборот Telegram-канали кам таъминланган оилаларга нафақа тўлаш тартиби ва миқдори ҳақида маълумот берди.
Қуйдаги нафақа ва моддий ёрдам ҳар бир оила аъзосига ўртача ойлик жами даромад миқдори меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 52,7 фоизидан (358 007 сўмдан) ортиқ бўлмаган оилаларга тайинланади:
14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа:
- 1 та болали оилага — 131 000 сўм;
- 2 та болали оилага — 217 000 сўм;
- 3 ва ундан ортиқ болали оилага — 304 000 сўм;
кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам — 326 000 сўмдан 653 000 сўмгача.
Оила аъзосига тўғри келадиган ўртача ойлик жами даромад, нафақа ёки моддий ёрдам олиш учун мурожаат қилинган ойдан олдинги охирги 3 ой учун ҳисоблаб чиқилган оиланинг меҳнатга лаёқатли ҳар бир аъзосининг ўртача ойлик даромади суммасини оила таркибига киритиладиган оила аъзолари сонига бўлинган ҳолда аниқланади.
Нафақа ва моддий ёрдам ариза берувчининг ўзини ўзи бошқариш органига мурожаат қилган ойнинг кейинги ойидан бошлаб тўланади.
Мавзуга доир: Шавкат Мирзиёев: 4—5 миллион аҳолимиз камбағал, уларнинг кунлик даромади 10—13 минг сўмдан ошмаяпти
Изоҳ (0)