Тошкентнинг Юнусобод тумани Боғишамол 2-тор кўчасидаги уйда ёнғин содир бўлди.

Фото: ФВВ матбуот хизмати

ФВВ матбуот хизматининг хабар беришича, воқеа 23 февраль куни соат 07:58 да юз берган.

Фото: ФВВ матбуот хизмати

Ёнғин оқибатида уйнинг ички ва том қисми — 180 квадрат метр майдони ёнган. Ўт ўчирувчилар воқеа жойига соат 08:03 да етиб борган ва кўрилган тезкор чора ва ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 08:34 да бартараф этилиб, уйнинг 20 квадрат метр майдони сақлаб қолинган.

Фото: ФВВ матбуот хизмати

Ёнғин сабаблари ва ёнғиндан келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.