Якунига етаётган ҳафтанинг энг қизиқарли суратлари жамланмасини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Ухань, Хитой

Тунги вақтда Фанцан шифохонасидаги беморлар. Коронавирус туфайли ҳозиргача Хитойда вафот этганлар сони 2345 кишига етди.

Фото: Getty Images

Флорида, АҚШ

Трибунадаги мухлислар Daytona 500 NASCAR пойгасига ташриф буюраётган Дональд Трампнинг самолётини кузатмоқда.

Фото: AP Photo

Кильписъярви, Финляндия

Кильписъярви қишлоғидаги шимол ёғдуси.

Фото: Reuters

Ҳайдаробод, Ҳиндистон

Деҳқон бозори ишчиси юкларни туширганидан сўнг ҳордиқ чиқармоқда.

Фото: AFP

Ухань, Хитой

Коронавирусдан ҳимояланиш учун қўлбола ҳимоя воситаларини ясаб олган аёл. 20 мингдан ортиқ бемор коронавирусдан тузалишга эришди, аммо Ченду шаҳрида COVID-2019 коронавирусидан тузалиб кетган беморнинг қайта касалланиш ҳолати кузатилди.

Фото: Reuters

Херефорд, Англия

«Деннис» довули туфайли сув остида қолган Уай водийсида чиққан камалак.

Фото: Getty Images

Идлиб, Сурия

Ариха туманидаги вайронага айланган уйлар.

Фото: Getty Images

Қашқадарё

Яккабоғ туманининг «Татар» қишлоғидаги машина йўлда сигвей учаётган болакай.

Фото: Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Карс, Туркия

Устини муз қоплаган Чилдир кўли устида футбол ўйнаётган ёшлар.

Фото: Getty Images

Милан, Колумбия

Минасизлантириш гуруҳи аъзоси Колумбия жунглиларида портловчи моддаларни изламоқда. 12 кишидан иборат минасизлантириш гуруҳининг 8 нафар аъзоси аёллардан иборат.

Фото: Getty Images

Пекин, Хитой

Коронавирусдан ҳимояланиш учун ниқоб тақиб олган сотувчи мижозларни пойламоқда. Хитойдан қайтиб, 14 кун карантинда бўлган ўзбекистонликларнинг ҳеч бирида коронавирус аниқланмади.

Фото: Getty Images

Хасеке, Сурия

Қочоқлар лагеридаги кекса аёл болани опичлаб олиб кетмоқда. Уруш ҳаракатлари туфайли юз минглар сурияликлар ўз уйини ташлаб кетишга мажбур бўлди.

Фото: Getty Images

Тенбери Уэльс, Буюк Британия

Британия ғарбида «Деннис» довули сабаб Тим дарёси ўз ўзанидан чиқиб, тув тошқинларига олиб келди. Тенбери Уэльсдаги қабристонда қабртошлар ҳам сув ичида қолди.

Фото: Getty Images

Санкт-Петербург, Россия

Оқ-қора интерьерли B&W кафесида суратга тушаётган аёллар.

Фото: AFP

Ливия, Триполи

БМТ томонидан қўллаб-қувватланаётган Миллий розилик ҳаракати аскари Ливия миллий армияси снайперидан яширинишга уринмоқда.

Фото: Shutterstock

Манила, Филиппин

Хитойликларнинг Филиппинга кириши тақиқлангани туфайли мамлакат иқтисодиёти 487 миллион евро йўқотиши башорат қилинмоқда. Ўзбекистонда эса коронавирус эпидемиясига қарамай хитойлик сайёҳлар сони ошди.

Фото: EPA

Флорида, АҚШ

Дайтона-Бичдаги NextERA Energy 250 пойгалари вақтида рўй берган авария.

Фото: Reuters

Ухань, Хитой

Коронавирус ўчоғи ҳисобланган Уханда одамларнинг ҳарорати уйма-уй юриб текширилмоқда. Хитой янги коронавирусга қарши вакцинанинг клиник синовларини апрель охирида бошлаши кутилмоқда.

Фото: Reuters

Элазиг, Туркия

17 февраль куни Туркияда юз берган зилзила оқибатида жабрланган фуқаролар вақтинча яшаб туриши учун ясалган контейнерлар. Зилзилада уйи бузилган ёки уйи шикастланган фуқароларнинг эҳтиёжини қондириш учун 4790 та контейнер керак бўлади.

Фото: Getty Images

Кобул, Афғонистон

Кўчма цирк жонглёри.

Фото: EPA

Кембрия, Англия

Уэт-Следдейл сув омбори кучли ёғингарчиликдан сўнг.

Фото: «ТАСС»

Ватикан

Авлиё Петр майдонидаги ит.

Фото: AP Photo