Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани ҳудудидан ўтган М39 йўлининг 984-километрида 22 февралга ўтар кечаси соат тахминан 03:30 да инсон ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.
ИИВ ЙҲХББдан маълум қилишларича, шу туманда яшовчи фуқаро Н.С. ГАЗ-5327 русумли юк машинасини Тошкент йўналишида бошқариб бораётиб, рулда ухлаб қолиши сабаб машина йўл четига ағдарилган.
Ҳодиса оқибатида юк машинаси салонида бўлган ҳайдовчининг турмуш ўртоғи — Ш.С. ва вояга етмаган фарзанди — С.Т. тан жароҳатлари билан воқеа жойида вафот этган.
Изоҳ (0)