Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги касалхонадан тўрт киши коронавирус бўйича каратиндан ўзбошимчалик билан кетиб қолган. Бу ҳақда «РБК» хабар берди.

Фото: «РБК»

Фото: «РБК»

Маълум қилинишича, 11 февраль, сешанба куни, кетиб қолган икки киши текширувдан ўтиш учун яна касалхонага қайтиб келган. Аввалроқ изоляторнинг қулфини бузиб қочиб кетган Алла Ильинага нисбатан касалхонага мажбуран ётқизиш бўйича ариза берилган.

Аввалроқ Санкт-Петербургда яшовчи Алла исмли аёл Хитойдан қайтганидан сўнг 14 кунлик коронавирус карантинга жойлаштирилган касалхонадан қочиб кетгани ҳақида хабар берилган эди.

Маълум қилинишича, 32 ёшли аёл 7 февраль, жума куни, касалхонадаги карантин изоляторидан қочиб кетган. Аммо бу ҳақда энди маълум бўлган. Аёлнинг сўзларига кўра, у қочиб кетганига тўрт кун бўлса ҳам, на касалхона ва на полиция унга мурожаат қилмаган.

Касалхона бош шифокори аёлнинг хатти-ҳаракатларини безорилик деб атаган. Унинг таъкидлашича, шифохонада ўрнатилган чекловларни бузганлик учун жиноий жавобгарлик ҳам кўзда тутилиши мумкин. Бош шифокорнинг қўшимча қилишича, аёлнинг қочиб кетгани ҳақидаги маълумот полицияга юборилган.

Яна бир шунга ўхшаш воқеа Самара шаҳрида юз берган. Гузел Недер исмли аёл боласи билан каратин учун жойлаштирилган касалхонадан қочиб кетганини маълум қилган. Аёл кўрсатма бериш учун полицияга чақирилган.

Маълумот учун, айни пайтда Ўзбекистонда 707 киши коронавирус бўйича тиббий назорат остида турибди.

Экспертлар коронавирус билан Ер аҳолисининг учдан икки қисми касалланиши мумкинлигини маълум қилган. Сўнгги маълумотларга кўра, Хитойда коронавирусга чалинганлар сони 63 минг кишидан ошиб кетган.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Ўзбекистонда талабалар учун қишки таътил муддати белгиланди
Дунё
Рамзан Қодировни танқид қилган чеченистонлик блогер ўлдириб кетилди
Маҳаллий
Ўзбекистонда сўнгги суткада 153 кишида коронавирус аниқланди