Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

10 февралдан 20 февралгача Тошкент шаҳри, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида қизамиққа қарши эмлаш кунлари ўтказилмоқда. Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати эмлаш кунлари қандай мақсадда ўтказилаётгани ҳақида репортаж тайёрлади.

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

«Айрим Европа давлатларида қизамиқ билан оғриган болалар ўртасида ўлим ҳолатлари қайд этилган. Болаларимизнинг хавфсизлигини таъминлаш учун, биз ҳозирда оммавий равишда касалликка қарши иммунитетни шакллантирмоқдамиз», — дейди Тошкент шаҳар Яшнобод тумани санитария-эпидемиология осойишталиги маркази эпидемиология бўлими мудири Гулнора Зокирова.

Унинг сўзларига кўра, бир ёшида бир марта эмланган болалар қайта эмланади, чунки «иммунитет ҳали шаклланмаган, бунинг устига иккинчи эмлаш фақат олти ёшда амалга оширилади».

Зокированинг айтишича, барча эмлаш пунктлари эмлаш бригадалари, вакцинани ташиш учун совутгичли сумкалар ва дастлабки ёрдам тўпламлари билан жиҳозланган.

«Вакцина енгил бўлиб, у эмлашдан сўнг ҳеч қандай асоратларни келтириб чиқармайди», — дейди у.

Ҳокимлик маълумотларига кўра, бугунги кунда 20 мингдан ортиқ бола эмланди. Эмлаш мактабгача таълим муассасалари ва оилавий поликлиникаларда амалга оширилмоқда.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Ўзбекистонда банан нархи ошиб бормоқда. Энди мева истеъмоли камаядими?
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида 10 декабрь ёғингарчиликсиз ўтади
Дунё
Совуқ урушни бошлаган Черчилл, Чехиядаги шифохонада оммавий қотиллик ва Чили диктатори Пиночетнинг ўлими. Кун хронологиясида 10 декабрь