Хорижий сайёҳларда Марказий Осиё мамлакатлари учун умумий виза жорий этишни кўзда тутувчи Silk Road лойиҳаси 2020 йилнинг охиригача ишга туширилиши мумкин. Бу ҳақда Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов 12 февраль куни ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди, деб ёзади «Gazeta.uz».
2019 йилнинг август ойида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатда туризмни ривожлантириш бўйича йўл харитасини тасдиқлади.
Хусусан, ҳужжат 2020 йилнинг февраль ойида Буюк Ипак йўли мамлакатларида саёҳат қилаётган сайёҳлар учун Silk Road ягона виза режимини ишга туширишни назарда тутган.
«Ҳаммаси жойида. Йил охирига қадар бизда ушбу лойиҳа бўлади», — дейди Азиз Абдуҳакимов Silk Road визасини жорий этиш муддати ҳақидаги саволга жавоб бериб.
Бош вазир ўринбосарининг қўшимча қилишича, яқинда Қозоғистон вакиллари билан музокаралар олиб борилган ҳамда янги лойиҳани ишга туширишнинг ташкилий-техник масалалари кўриб чиқилган.
«Биз ҳозирда жуда самарали иш олиб бормоқдамиз», — дейди Азиз Абдуҳакимов.
Изоҳ (0)