• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Китоб

    «Очлик ҳатто шерларни ҳам ювош қилиб қўяди». «Робинзон Крузо» романи ҳақида

    «Дарё» колумнисти Нурбек Алимов «Жаҳон адабиётининг энг буюк асарлари» рукни доирасида машҳур бадиий асарларни таҳлил қилишда давом этади. Бу ҳафта у Даниэль Дефонинг «Робинзон Крузо» романи ҳақида ҳикоя қилади.

    Флешбэк

    Бу машҳур асарни ўқимаган инсон бўлмаса керак. Болалик давримда илк бора уни ўқигач, мен ҳам Робинзонга айланиб олган эдим. Қишлоққа бувимларникига бориб қолсам, дала шийпони атрофидаги тутзорларга бориб ўзимча робинзонлик қилар эдим. Аммо менинг бу «кимсасиз» оролдаги ҳаётим нари борса икки соат давом этарди холос. Кейинчалик улғайгач, ўқишни битириб жуда кўп тарихий даврлар ҳақида маълумотлар олганимдан кейин ушбу асарни ўқиганимда, унда шунчаки қизиқарли саргузашт эмас, балки жуда катта ижтимоий муаммолар ва шахснинг жамиятдаги ўрни бўйича деярли фалсафий трактат ўқигандай бўлганман.

    Асар ҳақида

    Робинзон Крузо – 1719 йил апрелда инглиз ёзувчиси Даниэль Дефо томонидан нашр этилган роман. Асар инсоннинг табиат билан уйғунликда маънавий тикланиши ҳақида ҳикоя қилади. Бу роман денгиз саёҳатчиси Робинзон Крузонинг автобиографияси сифатида ёзилган. Дефо ўз романига прототип қилиб, шотландиялик қайиқчи Селкиркнинг 1704–1709 йилларда кимсасиз оролда қолиб кетганини олган эди.

    Фото: «Робинзон Крузо» фильмидан кадр

    Фото: «Робинзон Крузо» фильмидан кадр

    1719 йил августда Дефо «Робинзон Крузонинг кейинги саргузаштлари» номли иккинчи китобини чиқарди ва яна бир йил ўтгач «Робинзон Крузонинг жиддий фикрлари» деб номланган учинчи китобини ҳам ёзди. Лекин фақат биринчи китобгина дунё адабиёти хазинасига кирди ва шу билан бирга янги «Робинзониада» жанри пайдо бўлишига сабабчи бўлди.

    Сюжет

    Китоб, Йорк шаҳрида яшовчи ва узоқ денгизларга саёҳат қилишни орзу қилган Робинзон Крузонинг хаёлий автобиографияси сифатида ёзилган. Отасининг хоҳишига қарши, 1651 йилда у ўз уйини ташлаб, дўсти билан биринчи денгиз сафарига жўнайди. Ушбу саёҳат Англия қирғоғида кема ҳалокати билан тугайди, аммо бу ҳалокат Крузони кўнглини денгиздан уза олмайди ва тез орада у савдо кемасида яна бир нечта саёҳатни амалга оширади. Ушбу саёҳатларидан бирида, унинг Африка соҳилидаги кемаси бербер қароқчилари томонидан қўлга олинади ва Крузо қочиб кетгунга қадар икки йил давомида асирликда қолади. Робинзонни денгизда португал кемаси қутқариб қолади ва улар билан Бразилияга бориб, у ерда тўрт йил давомида плантацияга эгалик қилади.

    Тезроқ бойиб кетишни истаб, 1659 йилда Робинзон қуллар олиб келиш учун Африкага ноқонуний савдо миссиясида иштирок этади. Бироқ кема бўронга дуч келиб, номаълум орол қирғоғида саёзликка ўтириб қолади. Крузо бутун кема экипажи ичида ягона тирик қолган инсон эди... Энди уни оролдаги узоқ ва машаққатли ҳаёт кутмоқда.

    Таҳлил

    Даниэль Дефо Робинзон Крузо асари билан адабий боқийликка эришди. У бу асар билан ўз даврининг сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий ҳолатига қарши чиқишга журъат этди. Асарда умуман жамиятсиз утопик муҳитни тасвирлаб, Дефо Англия жамиятининг сиёсий ва иқтисодий жиҳатларини танқид қилади. Крузо – ҳар бир ўқувчи ўзини уни ўрнига қўйиб кўриши мумкин бўлган шахсга айланди. Шу орқали, Дефо бизни узоқ оролларни ва инсон руҳиятининг ёлғизлигини кўришга сафарбар қилади.

    Адабиётда тез-тез тасвирланадиган умумий мавзу шахс ва жамият қарама-қаршилигидир. Асар бошида Робинзон Крузо жамият ҳақида эмас, балки оиласининг қарашлари, агар ота-онаси айтганидай у оилавий бизнесни юритишни истамаса, қандай қилиб ҳаётда муваффақиятсизликка учраши ҳақида фикр юритади. Шу нуқтаи назардан оладиган бўлсак, Дефонинг романи бироз автобиографик бўлиб туюлади. Ёзувчи олиб борган ҳаёт тарзи, дўстлари ва душманлари ҳамда савдогарлар билан алоқалари каби табиий манфаатлари асарда яққол намоён бўлган. Бу ўхшашликлар роман давомида бир неча бор учрайди. Крузо сингари Дефо ҳам ўз ота-онасига қарши чиққан. Аммо Крузодан фарқли ўлароқ, Дефо ҳукуматга ва жамиятга қарши исён кўтарувчи кўплаб эсселар ва мақолаларни чоп этади, худди «Ажойиб янги дунё»нинг муаллифи Олдос Хаксли Англия жамиятининг ижтимоий муаммоларини акс эттирганидек. Кейинчалик Дефо ушбу мақолалари сабаб, туҳмат қилганликда айбланиб, қамоққа ташланган.

    Фото: «Робинзон Крузо» фильмидан кадр

    Фото: «Робинзон Крузо» фильмидан кадр

    Китобда Крузо ва унинг ота-онаси ўртасидаги муносабатлар ҳақида чуқур ва батафсил маълумот берилмаган, чунки Дефонинг ота-онаси у учун нафақат барча асарларидаги ота-оналарнинг, балки жамиятнинг ҳам рамзига айланган эди. Ўқувчи, ўз навбатида, Крузонинг ижтимоий муносабатлари индивидуалликнинг кучайиб кетиши туфайли ҳалокатга учраган бўлса ҳам, унинг қарорларини қўллаб-қувватлайди.

    Робинзон Крузода Дефо кема ҳалокатига учраган аскар ҳақидаги ҳикояни жамиятни танқид қилиш учун ишлатади. Орол шароитида Дефо утопик жамиятни шакллантириш учун зарур бўлган нарсаларни кўрсатишга муваффақ бўлади. Бу ўша пайтда Англияда жуда мунозарали мавзу эди. Ўша давр Англиясида кўплаб фуқаролар ўз сиёсий қарашлари туфайли таъқиб қилинган. Бироқ Дефо сиёсий эркинлик жамиятнинг ҳар бир аъзоси эга бўлиши керак бўлган ҳуқуқ деб ҳисоблаган.

    Крузо дунёнинг қолган қисмидан ажралиб қолиб, нафақат омон қолишга, балки унинг ўзигагина боғлиқ бўлган утопик жамиятни яратишга қодир эди. Яратилган ушбу «марксча» иқтисодий тизим, фақат битта «фуқаро»га эга бўлишига қарамай, утопик муҳитни яратиш мумкинлигини исботлайди. Крузонинг табиат билан уйғунлигини бузадиган бошқа одамлар йўқ. «Энди мен ўтган ёвуз, лаънати, жирканч ҳаётимдан кўра ҳозирги ҳаётим қанчалик бахтли эканини англай бошладим». Робинзоннинг кимсасиз оролда қолиб кетиши, гарчи унинг олдин қилган гуноҳлари учун Худо томонидан юборилган жазо сифатида кўрилган бўлса-да, қаҳрамонни ўзини англашга мажбур қилди. Янги ҳаёти Англиядаги ҳаётидан яхшироқ эди.

    Робинзон Крузодаги эпизодлар вазиятдан келиб чиқади ва вазият шундай бўладики, у табиий равишда қаҳрамоннинг дунёқарашини тубдан ўзгартиришга ва охир-оқибат унинг барча муаммоларини ҳал қилишга олиб келади. Орол Крузога яхши таъсир кўрсатади, у Крузонинг ақлий, жисмоний ва маънавий ривожланишига сабаб бўлади. Крузо, атрофидаги нарсалар билан ишлаш орқали, ўзининг бахтсизлигидан нафратланишдан кўра, яшаш учун керак бўлган ҳамма нарсаларни топиб, улардан фойдаланишни ўрганади. Шундай қилиб, орол, унинг инсон сифатида ўсишининг рамзий маъноси ва охир оқибат уни Худога олиб келган, табиат устидан инсоннинг якуний ғалабаси эди.

    Жамиятни танқид қилиш билан бир қаторда Дефо Крузо атрофидаги нарсаларга утопик муҳитни яратиш ғоясини қўллаб-қувватлайдиган рамзийлик беради. Оролда янги ўсган арпа ва маккажўхорини, Крузо «табиатнинг ютуқлари» деб атайди, аслида бу донлар унинг ичида содир бўлаётган руҳий ва ҳиссий ўсишнинг рамзидир. Орол ва Крузо бир-бири билан яшаб, бир-бирига уйғунлик бериш ғояси утопик жамият ғоясини тўлиқ қўллаб-қувватлайди. Китобнинг айнан шу ерида омон қолиш учун Крузо фақатгина ўзига қарам бўлиши мумкинлигини тушунади. Бу оролда у бахтга эришганининг исботи сифатида кемадагиларнинг ичида фақатгина ўзи омон қолганини кўради.

    Крузо оролда ўзининг муқаддас жойини топган бўлса-да, у ҳам одам, яъни ижтимоий мавжудотдир, у ҳам ижтимоий алоқага муҳтож эди. У ҳолатига кўникиб, тақдирга тан берган бўлса-да, оролда илк бор одам изларини кўриб қолганида унинг ичида яна ўша ижтимоий муҳитга интилиш аланга олиб кетади. Бу эса Аристотелнинг машҳур фикрларини қўллаб-қувватлайди. У айтган эдики, «одам – ижтимоий мавжудот, мутлоқ ёлғизликда яхши яшаши учун у ёки ҳайвон ёки Худо бўлиши керак».

    Хулоса

    Ғарб адабиёти тарихида биронта ҳам китоб Крузодан кўра кўпроқ нашрларни, таржималарни, тақлидларни, кетма-кетликларни келтириб чиқармаган. Дефо фойдаланган оҳанг ва нуқтаи назар ўқувчига оролда бўлган пайтида Крузода содир бўлаётган ўзгаришларни ҳис қилиш имкониятини беради.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Бу эса ҳар бир сўзга ва романдаги иқтибосларга ҳаққонийлик беради. Робинзон бахтсиз вазиятга нисбатан оптимистик нуқтаи назарни шакллантириш учун ривожланади ва шу тариқа ўзи учун ҳам ақлий, ҳам жисмоний жиҳатдан бир утопия яратади. Бу асар ҳозирда кутубхоналарнинг болалар бўлимида турса-да, аслида ўз ичида жуда катта ижтимоий контекстни сақлайди.

    Иқтибослар

    Бу инсоний табиатдир: биз энг ёмон вазиятни бошдан кечирмагунимизча мавқеимизни асло кўрмаймиз ва эга бўлган неъматларимизни йўқотиб қўймагунимизча ҳеч қачон борини қадрламаймиз;

    Хавфдан қўрқиш келиб бўлган хавфдан ёмонроқдир, ёвузлик кутиш эса ёвузликнинг ўзидан ўн минг марта ёмонроқдир;

    Тинчликни йўқотганимиздагина уни қадрлашимиз мумкин;

    Очлик ҳатто шерларни ҳам ювош қилиб қўяди.

    Қизиқарли фактлар

    - Асар инглиз романчилиги тарихидаги илк тўлиқ роман деб ҳисобланади;

    - Робинзон Крузо ҳақида 22 дан ортиқ фильм ишланган.

    Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назаридан фарқ қилиши мумкин.

    Мавзуга доир:

    «Дунёни қанчалик кўп кузатсам, менга у шунчалик ёқмай кетяпти». «Андиша ва ғурур» романи ҳақида

    Болалик инсоннинг асл ҳолатидир. «Кичкина шаҳзода» қиссаси ҳақида

    «Мен инсонман. Мен севишим керак». «Элжернон учун гуллар» романи ҳақида

    «Бу ҳаётда ё овчисиз, ё ўлжа». «Буюк Гэтсби» романи ҳақида

    Ўсмирликдан ўтиш қийинчиликлари ва Жером Селинжернинг «Жавдарзордаги халоскор» романи ҳақида

    «Қанча уринма, оғритганда оғрийди». Харуки Муракамининг «Норвегия ўрмони» романи ҳақида

    Холокост даҳшатлари ёш болакай кўзи билан. «Йўл-йўл пижамали бола» романи ҳақида

    Дайди бола дафтари. Диккенснинг «Оливер Твист» романи ҳақида

    «Аёл йиғлай олмаса, бу даҳшатли нарса». «Шамолларда қолган ҳисларим» романи ҳақида

    10.02.2020, 15:39   Изоҳ (0)   190775
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбек ва туркман киноижодкорлари томонидан суратга олинган “Махтумқули Фироғий” фильми Лондондаги кинофестивалда халқаро мукофотга сазовор бўлди

    Ўзбекистон | 6 июн, 11:04

    Салом, мундиал. Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига чиққан тарихий ўйиндан фотогалерея

    Спорт | 6 июн, 09:56

    Сергели туманидаги мебел цехида йирик ёнғин содир бўлди

    Ўзбекистон | 6 июн, 09:36

    Равшан Эрматов: “Футболчилар 6 июнь куни тушгача ватанга қайтиши кутилмоқда”

    Спорт | 6 июн, 09:26

    Темур Кападзе: “Худога ва ўзимизга ишониб, олдинга дадил қадам ташладик”

    Спорт | 6 июн, 08:51

    Трамп АҚШнинг Россия ва Украинага босими ҳақида фикр билдирди

    Дунё | 5 июн, 23:55

    “Дарё” дайжести: 5 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 5 июн, 23:46
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.