Франциянинг L’Équipe нашри Европа кучли бешлик лигаларининг энг юқори маош олувчи футболчилари рўйхатини эълон қилди.
Унга кўра, энг юқори маош «Барселона» ҳужумчиси Лионель Мессига тўланади. Аргентиналик футболчи ойига 8,3 миллион евро маош олади.
Иккинчи ўринни 4,5 миллион ойлик маош билан «Ювентус» форварди Криштиану Роналду эгаллаган. ПСЖ ҳужумчиси Неймар эса 3 миллион билан кучли учликка якун ясаган.
Европа кучли бешлик лигаларида энг юқори маош оладиган футболчилар:
- Лионель Месси («Барселона») — 8,3 миллион евро (ойига)
- Криштиану Роналду («Ювентус») — 4,5
- Неймар (ПСЖ) — 3,0
- Антуан Гризманн («Барселона») — 2,9
- Луис Суарес («Барселона») — 2,9
- Гарет Бэйл («Реал») — 2,5
- Эден Азар («Реал») — 2,5
- Килиан Мбаппе (ПСЖ) — 1,8
Бундеслигада эса «Бавария» ҳужумчиси Роберт Левандовски ва «Барселона»дан ижарага олинган Филиппе Коутиньо энг кўп маош олади — 1,66 миллион евро.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)