«Ливерпуль» клуби Англия чемпионлигини қўлга киритадиган бўлса, футболчилар моддий рағбатлантирилади.
Daily Mail’нинг хабар қилишича, Премьер Лиганинг ушбу мавсумида ўйнаган ҳар бир футболчи мукофот пулига эга бўлади. Клуб бунинг учун 4 миллион фунт миқдорида пул ажратади.
Футболчилар АПЛдаги ўйинлари сонига қараб ўз улушини олади. Асосий таркиб ўйинчилари тахминан 150 минг фунтга эга бўлади. Шунингдек, жамоа устози Юрген Клопп ҳам бонус пули берилади.
«Ливерпуль» мусобақа 25-туридан кейин энг яқин таъқибчисини 22 очкога ортда қолдирган ҳолда биринчи ўринда бормоқда.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)