Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Бунёдкор» ярим ҳимоячиси Хуршид Ғиёсов фаолиятини Жанубий Кореяда давом эттиради.

Фото: «Анянг» матбуот хизмати

Фото: «Анянг» матбуот хизмати

24 ёшли ўзбекистонлик футболчи Кей Лига 2 вакили «Анянг» билан шартнома имзолаган. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълум қилди. Ғиёсов эркин агент мақомида кореяликлар сафига қўшилган.

Ғиёсов 2019 йилги мавсумда Ўзбекистон Суперлигасида 25 ўйин ўтказиб, 12 та голга муаллиф бўлган.

«Анянг» Кей Лига 2 ўтган мавсумида «Гвангжу» ва «Пусан Ай Парк»дан кейин учинчи ўринни эгаллаганди. Жанубий Корея олий дивизиони учун кечган саралаш ўйинида «Пусан Ай Парк» жамоасига мағлуб бўлганди.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Мактаб ўқитувчиларига “Open budjet”да овоз тўплаш бўйича топшириқ берилаётгани айтилмоқда 
Туркманистон
Ашхобод тажрибаси: одамлар зилзиладан эмас, балки бинолар туфайли ҳалок бўлади
Дунё
“Толибон” опиум савдосидан олинадиган солиқни бекор қилди. Наркотик модда учун қанча солиқ тўланган?