«Бунёдкор» ярим ҳимоячиси Хуршид Ғиёсов фаолиятини Жанубий Кореяда давом эттиради.
24 ёшли ўзбекистонлик футболчи Кей Лига 2 вакили «Анянг» билан шартнома имзолаган. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълум қилди. Ғиёсов эркин агент мақомида кореяликлар сафига қўшилган.
Ғиёсов 2019 йилги мавсумда Ўзбекистон Суперлигасида 25 ўйин ўтказиб, 12 та голга муаллиф бўлган.
«Анянг» Кей Лига 2 ўтган мавсумида «Гвангжу» ва «Пусан Ай Парк»дан кейин учинчи ўринни эгаллаганди. Жанубий Корея олий дивизиони учун кечган саралаш ўйинида «Пусан Ай Парк» жамоасига мағлуб бўлганди.Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)