Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати Мирзо Улуғбек туманидаги кўчанинг ёпилиши ҳақида хабар берди.
«Мирзо Улуғбек туманида жойлашган Геология ва геофизика институтида қурилиш ишлари бошланиши муносабати билан Мирзо Улуғбек ва Мўминова кўчаси оралиғидаги Олимлар кўчаси транспорт воситалари ҳаракати учун вақтинча ёпилади», — дейилган пойтахт ҳокимлиги матбуот хизматининг хабарида.