Тошкентдаги Hyatt Regency меҳмонхонасида Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди томонидан амалга оширилиши режалаштирилаётган лойиҳалар тақдимоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар бермоқда.
Тақдимотда жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов, жамоат фонди Васийлик кенгаши раисининг ўринбосари Саида Мирзиёева, халқаро ташкилотлар, матбуот хизматлари вакиллари, журналист ва блогерлар иштирок этди.
Тадимот давомида Ўзбекистонда фаолият юритаётган журналист, блогер ва масс-медиа вакилларига бағишланган ролик намойиш этилди. Ушбу махсус қўшиқ «Саҳар» гуруҳи томонидан ижро этилган.
Тадбирнинг энг ёрқин лаҳзалари Мадина Нурман фотолавҳаларида.