Яшил қитъа қайта тикланиб, «тирилмоқда» — ёнган дарахтлар яна барг ёзмоқда, бу яшаш учун курашда ғалабага эришган ғолибларнинг тантанаси. Ҳаёт гўзаллигининг вайронкорлик устидан ғалабасини намойиш қилувчи суратларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.
Австралия аҳолиси ёнган яйдоқ ерда дарахтлар ва ўтлоқларда майса-ю куртаклар чиқа бошлагани ҳақидаги суратларни бир-бирларига юборишни бошлаган.
Она табиатнинг иродасига қойил қолиш керак. У барча қийинчиликларга қарамай яна оёққа турмоқда», — дея суратлар остига изоҳ қолдирган интернетдаги фойдаланувчилар.
Ўрмон ёнғинлари Австралияни август ойида қоплаб олган ва Янги йил арафасида авжига чиққанди.
Улар тарихдаги энг кўп талафот келтирган ёнғинлардан бирига айланди.
Олов 20 миллион гектарга яқин майдонни вайрон қилди.
Ўрмон ёнғинлари оқибатида 25 нафар одам ва миллиарддан кўп жониворлар ҳалок бўлди.
Экспертлар ҳисоб-китобига кўра, қитъанинг ўрмон ёнғинларидан аввалги ҳолатини тиклашига 100 йил вақт талаб қилинади.
Январь ўрталарида ёнғинлар ортидан мамлакатда кучли ёмғир ва сув тошқинлари кузатилган.
Изоҳ (0)