Akfa Stone гранитни қайта ишлаш заводининг қуввати кунига 1500 м2 слябни — гранит ярим маҳсулотини ташкил этади. Шундай қилиб, завод ички бозорда ҳам, қўшни давлатлар бозорида ҳам ишлаб чиқариш бўйича етакчи ҳисобланади.
Замонавий қурилишни табиий тошларсиз деярли тасаввур этиб бўлмайди, улар орасида гранит айниқса машҳурликка эга. Ушбу ишончли материал асрлар давомида синовдан ўтган ва қурилиш, устқоплама, тош ётқизиш, пардозлаш, эксклюзив декоратив элементларни яратиш ва каминлар, дераза токчалари, столусти ва бошқаларни тайёрлашда асосий материал ҳисобланади. Бундан ташқари, у брусчатка, бордюрларлар, ҳайкаллар, тош зинапоялар ва полларни ишлаб чиқаришда муваффақиятли равишда қўлланилади.
Гранит қотиб қолган тошли лава бўлиб, ғайриоддий қаттиқликдаги табиий ҳосилаларга тегишли. Унинг қаттиқлиги (Моос шкаласи бўйича) 7 бирликка, ушбу шкалани бошқараётган олмоснинг қаттиқлиги эса 10 бирликка тенг деб қабул қилинган. Шунинг учун гранит тузилмалари асрлар давомида ёмғир, совуқ, шамол таъсирида бузилмайди, юзлаб даражали ҳароратга ва кислота ва тузларнинг таъсирига бардош бера олади. Бу унинг мармардан устунлиги – у сарғаймайди, рангини ўзгартирмайди ва ҳароратнинг кескин ўзгаришига боғлиқ эмас. Гранитнинг бундай қаттиқлиги уни қайта ишлашни қийинлаштиради — оддий пўлат асбоблар, масалан, кесгичлар, бу тош билан ишлашда бутунлай ожиздир.
Akfa Stone замонавий юқори технологияли ускуналар ушбу ишнинг уддасидан чиқа олади. Масалан, Akfa Stone кесиши буюртмани бажаришда миллиметрлик аниқликка эришиш ва буюртмачининг техник топшириғига мувофиқ ҳар қандай маҳсулотни тақдим этишга имкон беради. Компания буюртмачининг талабига биноан ҳам бутун слябаларни тақдим этади, ҳам уларни буюртмачининг техник шартларига биноан кесиб беради, бу эса кенг кўламли ишларпайтида вақтни тежашга ва паст сифатли хонаки ишлардан қочишга имкон беради.
Ҳозирги кунда завод Ўзбекистондаги ўз кареридан қазиб олинган янги ноёб «Avangard» гранитини тақдим этмоқда. Классик кулранг гранит ўнлаб йиллар давомида Ўзбекистон бозорида оммабоп бўлиб келган ва Akfa Stone ўзининг ноёб хили — « Avangard»ни таклиф этади, у ўзининг энг замонавий таркиби ва бир хил тусдаги маҳсулотларнинг катта ҳажмини олиш имконияти билан ажралиб туради. Ҳамма хиллар бу билан мақтана олмайди – қазиб олиш нотекис ва катта буюртмада, баъзан битта ранг оралиғида плиталарни танлашнинг деярли имкони бўлмайди. «Avangard» билан сиз бундай муаммоларга дуч келмайсиз. Бундан ташқари, Akfa Stone дунёдаги энг йирик ишлаб чиқарувчилар билан ишлайди ва сиз гранит маҳсулотларини: BlackGalaxy, AbsoluteBlack, TanBrown, BalticBrown, SteelGray, OceanBlue, Rosa-Pearl каби хилларидан олишингиз мумкин.
Akfa Stone — одмисидан тортиб то эксклюзивгача, бюджетли вариантдан ҳашаматлига қадар -бозорнинг барча талабларига жавоб беради. Яқинда сиз бизнинг шоу-румимизга ташриф буюриб, завод маҳсулотлари билан батафсил танишишингиз мумкин бўлади. Instagram, Facebook ижтимоий тармоқларида Akfa Stone янгиликларини кузатиб боринг.
Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)