Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Қашқадарё вилоятининг Косон туманидаги мактаб директори қалбаки диплом тайёрлаб бериш ва ўша диплом билан ишга олиши эвазига фуқародан 800 доллар пора сўради. Бу ҳақда «Дарё»га вилоят прокуратураси ахборот хизмати раҳбари Жасур Шукуров хабар берди.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Маълум бўлишича, Косон туманидаги 98-сонли умумтаълим мактаби директори З.Н. фуқарога ўрта-махсус мақомини берувчи қалбаки диплом тайёрлаб бериш эвазига 300 доллар ва ўша қалбаки диплом билан ўзи раҳбарлик қилаётган мактабга ишга қабул қилиш эвазига 500 доллар талаб қилади.

Департаментнинг вилоят бошқармаси ҳамда вилоят прокуратураси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда директор З.Н. фуқаро У.Х.дан Косон тумани халқ таълими бўлими биноси олдида ўзининг бошқарувида бўлган Nexia-3 русумли автомашинасида 800 доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан 25 январь, шанба куни мактаб директори З.Н.га нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси (Пора олиш) 2-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Права”ни янгисига алмаштириб берадиган онлайн хизмат фаолиятида носозлик кузатилмоқда
Маҳаллий
Ўзбекистонда газ заправкалар қайта очилиши кутилмоқда
Дунё
Россия Беларусга янги ҳарбий қисмлар жойлаштирди — Украина чегара хизмати