24 январь, жума куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ва Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ўртасида телефон суҳбати бўлиб ўтди, деб хабар беради вазирлик матбуот хизмати.
Суҳбат давомида томонлар Сергей Лавровнинг 16 январь, пайшанба куни Тошкентга ташрифи давомида ўтказилган музокаралар натижалари ва Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россияга ташрифига тайёргарлик масалаларини муҳокама қилди.
Бундан ташқари, Лавров суҳбат чоғида Абдулазиз Комиловни ташқи ишлар вазири лавозимига қайта тайинлангани билан табриклаган.
Мавзуга доир: Фото: Сергей Лавров учун лағмон
Изоҳ (0)