Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Бунёдкор» жамоаси Осиё Чемпионлар Лигасининг иккинчи саралаш босқичи доирасида 22 январь, чоршанба куни «Аз-Завра»га қарши баҳс олиб борди.

Фото: «Бунёдкор» матбуот хизмати

Фото: «Бунёдкор» матбуот хизмати

Тошкентдаги ЖАР стадионида бўлиб ўтган учрашувда «қалдирғочлар» йирик ҳисобдаги ғалабага эришди. Учрашувнинг дастлабки дақиқаларидаёқ «Бунёдкор» вакиллари пенальти ишлаб олди. 11 метрлик жарима зарбасини жамоанинг янги футболчиси Мурод Холмуҳаммедов аниқ бажарди.

Иккинчи бўлимнинг илк дақиқасида Ҳумоюн Муртазоев ироқликлар дарвозабони билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориб, иккинчи голни урди. 78-дақиқада захирадан майдонга тушганига кўп бўлмаган Бобур Фарҳодов ҳисобни йирик кўринишга олиб келди.

85-дақиқасида Муртазоев дублга эришган бўлса, орадан уч дақиқа ўтиб Аббос Қосим меҳмонларнинг ягона жавоб тўпини киритди.

Шу тариқа Вадим Абрамов жамоаси кейинги босқичга йўл олди ва Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи учун курашда БААнинг «Ал-Айн» клуби билан баҳс олиб боради.

ОЧЛ—2020

Иккинчи саралаш босқичи

22 январь, чоршанба

«Бунёдкор» Ўзбекистон — «Аз-Завра» Ироқ 4:1

Голлар: 1:0 — 9, пенальти Холмуҳаммедов, 2:0 — 46 Муртазоев, 3:0 — 78 Фарҳодов, 4:0 — 85 Муртазоев, 4:1 — 88 Аббос Қосим

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Оммавий савдолар орқали тўлиқлигича сотиладиган корхоналар рўйхати тасдиқланди
Маҳаллий
“Ўзсаноатқурилишбанк” капиталига 125 миллион доллар, “Асакабанк”ка 100 миллион доллар жалб этилади
Дунё
Европа Иттифоқининг санкциялар бўйича махсус вакили Ўзбекистонга келмоқчи