«Наполи»нинг испаниялик ярим ҳимоячиси фаолиятини Каталония клубида давом эттириши мумкин, деб хабар беради El Chiringuito.
Футболчининг хизматларига шахсан «Барселона»нинг янги устози Кики Сетьен қизиқиш билдирмоқда. Мураббий «Бетис»да (2017—2019 йиллар) футболчи билан бирга ишлаган. Руис эса 2018 йил ёзига қадар ушбу жамоа сафида тўп сурган.
Аввалроқ футболчининг хизматларига «Реал» ҳам қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлганди. Руис жорий мавсум Италия А Сериясида 18 та ўйинда қатнашиб, битта гол урди ва иккита голли узатмани амалга оширди.
23 ёшли испанияликнинг трансфери эса айни дамда 60 миллион еврога баҳоланмоқда.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)