Boeing 737 МАХ самолётлари билан боғлиқ икки авиаҳалокатдан сўнг харажатлар ортиб кетгани туфайли 10 миллиард доллар миқдорида кредитлар тақдим этилиши юзасидан музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
CNBC телеканали манбаларига кўра, компания банклар билан 6 миллиард доллар берилиши ҳақидаги келишувга эришган ва ҳозирда музокаралар давом этмоқда.
Кредит тақдим этишга рози бўлган банклар қаторида Citigroup, BofA Securities, Wells Fargo ва JP Morgan эслатиб ўтилган.
737 МАХ самолётларининг йирик харидорларидан бўлган Аир Леасе компанияси йўловчиларни хавотирга солмаслик учун Boeing концернига бу моделни қайта номлашни таклиф қилди. Бироқ Boeing бу таклифни рад этди.
Изоҳ (0)