Россия Тергов қўмитаси Томск вилоятидаги 11 киши ёниб кетган тахта тилиш корхонаси ёғоч биносидаги суриштирув ҳаракатлари видеосини эълон қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Ҳодиса оқибатида 10 нафар ўзбекистонлик ва бир нафар россиялик ҳалок бўлди. Икки киши ёнғиндан омон қолишга эришган.
Вилоят расмийларига кўра, корхона ҳудудидаги бино одамлар яшаши учун мўлжалланмаган, унинг деразаларида панжаралар ўрнатилган.
Видеокадрларда бинодан фақат ёниб битган деворлар қолганини кўриш мумкин. Терговчилар ҳодиса жойини кўздан кечириб, фото ва видеоқайд ўтказмоқда.
Томск маъмуриятининг аниқлик киритишича, ёнғиннинг дастлабки сабаби — электр жиҳози носозлиги.
Тергов қўмитаси Томскдаги ёнғинда ҳалок бўлган ўзбекистонликларнинг жасади таниб бўлмас даражада куйиб кетганини маълум қилди.
Изоҳ (0)