Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Ўзавтосаноат», Sinotruk International Investment Limited ва MAN Truck & Bus SE янги корхона — Uz Truck and Bus Motors’ни ташкил этиш тўғрисида келишув имзолади. Бу ҳақда «Ўзавтосаноат» матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Truckcnhtc.com»

Фото: «Truckcnhtc.com»

Маълум қилинишича, янги компания Ўзбекистонда юк автомобиллари ишлаб чиқарувчи JV MAN Auto-Uzbekistan негизида ташкил этиб, унинг устав фондига жами 12 миллион доллар инвестиция киритди.

Киритилган инвестициялар ишлаб чиқариш қувватларини йилига 3 минг техникадан 6 минг донага етказиш, янги моделлар ишлаб чиқаришни ўзлаштириш ва бутловчи деталларни маҳаллийлаштиришга йўналтирилади.

Қайд қилинишича, янги лойиҳа 100 дан ортиқ иш ўринлари яратиш, экспортни ошириш, ҳамда юк машиналарини маҳаллийлаштириш даражасини 50 % гача етказиш имконини беради.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Меҳридарё
“Ҳокимиятга ўзимни ўлдираман деб бензин кўтариб бордим, дардимни эшитишмади” (видео)
Маҳаллий
Чорвоқ сув омбори қирғоқларидан одам суяклари топилди
Дунё
Россия дронлар эвазига Эронга кибер қуролларини берди — WSJ