Аэропорт ходимлари текширув ва паспорт назорати зонасида сув тошқини оқибатларини оммавий равишда бартараф этган. Гувоҳлар сув томдан тўғри бино ичига тушганини айтмоқда. Ижтимоий тармоқларда аэропортга олиб борувчи йўлларни сув босгани тасвирланган кадрлар тарқалган.
Фото: коллаж / Видеодан кадр
“Кучли ёғингарчилик оқибатида Т1 ва Т2 терминалларининг айрим ҳудудларида томдан сув сизиб чиқди. Оқибатлар 30 дақиқа ичида тезкорлик билан бартараф этилди ва парвозлар фаолиятига таъсир кўрсатмади”, дейилади хабарда.
Матбуот хизматининг таъкидлашича, ҳозирда аэропорт одатдагидек ишламоқда. Ҳодиса сабабларини аниқлаш ва келгусида бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун инфратузилма текширувдан ўтказилмоқда.
Маълумот ўрнида, 3 май куни Тошкент шаҳрида ҳам кучли ёғингарчилик кузатилганди. Оқибатда “Чорсу” метро бекатини сув босди, ҳолат юзасидан берилган расмий муносабатда сувнинг катта қисми шаҳардаги ирригация-дренаж тизими орқали табиий равишда чиқиб кетгани айтилган.