Футбол бўйича Италия Кубогининг 1/8 финали доирасида 15 январь, чоршанба куни Маурицио Сарри бошқарувидаги Туриннинг «Ювентус» клуби ўз майдонида «Удинезе»ни синовдан ўтказди.
Беллашув давомида «кекса синьора» вакиллари Гонсало Игуаин (16), Пауло Дибала (26—пенальти, 57) ҳамда Дуглас Коста (61—пенальти) бирин-кетин рақиб дарвозасини ишғол қилди.
Шу тариқа туринликлар «Удинезе» дарвозасига жавобсиз 4 та гол уриб йирик ҳисобда ғалаба қозонди ва мусобақанинг кейинги босқичига йўлланмани қўлга киритди (4:0).
Маълумот учун, «Ювентус» чорак финалда «Парма»—«Рома» жуфтлиги ғолиби билан баҳсга киришади.
Италия Кубоги
1/8 финал баҳси
15 январь, чоршанба
«Ювентус»—«Удинезе» 4:0
Голлар: 1:0 — 16 Игуаин, 2:0 — 26, пенальти Дибала, 3:0 — 57 Дибала, 4:0 — 61, пенальти Дуглас Коста«Ювентус»: Буффон, Данило, де Лигт, Алекс Сандро, Ругани, Бентанкур, Рабио (Рэмзи, 71), Дуглас Коста (Куадрадо, 63), Бернардески, Игуаин, Дибала (Пьяца, 75)
«Удинезе»: Николас, Нюйтинк, Опоку, Де Майо, тер Авест, Яяло, Уолас (Фофана, 76), Сема (Ларсен, 62), Барак, Теодорчик (Лазанья, 46), Несторовски
Огоҳлантириш: Нюйтинк (60)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)