Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Тошлоқ туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда муқаддам Жиноят кодексининг 184 (Солиқлар ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш) ва 189-моддалари (Савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш) билан жиноий жавобгарликка тортилган фуқаро У.М. яна ноқонуний фаолиятга қўл урди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати «Дарё»га хабар берди.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

У.М. ўзига тегишли хулоса чиқармасдан яқин қариндошлари номига «Б.М», «Қ.Т», «М.Қ.C.» ва «М.И.С.» МЧЖларни ташкил этиб, амалда ушбу корхоналарни ўзи ва шериклари билан норасмий бошқарган ҳолда йирик пул айланмаларини амалга ошириб, ҳисоботларда солиқ базасини камайтириб кўрсатиб, 983,9 миллион сўм солиқларни тўлашдан қасддан бўйин товлаганлиги ҳамда 3,4 миллиард сўмлик маҳсулотлар сотувидан тушган нақд пул маблағларини банк муассасасига топширмасдан жуда кўп миқдорда савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан У.М. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Хитой Фарғонада биочиқиндилардан энергия олиш бўйича лойиҳани амалга ошириши мумкин
Маҳаллий
Қашқадарёда туман ҳокими рўзадорларни сув ичишга мажбурлагани айтилмоқда 
Маҳаллий
“Ўзгидромет” келаётган ҳафта бошида қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилди