Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Бенфика» ярим ҳимоячиси Жедсон Фернандеш фаолиятини «Тоттенҳэм»да давом эттиради. Бу ҳақда «шпорлар» расмий сайтида маълум қилинди.

Фото: «Тоттенҳэм» матбуот хизмати

Фото: «Тоттенҳэм» матбуот хизмати

Лондонликлар клуби 21 ёшли футболчини сотиб олиш ҳуқуқи билан 18 ойга ижарага олган. Футболчи янги жамоасида 30-рақам остида ҳаракат қилади.

Аввалроқ «Тоттенҳэм» португалиялик футболчини 60 миллион еврога сотиб олиши мумкинлиги хабар қилинганди.

Жедсонга шунингдек, «Вест Ҳэм», «Вулверҳемтон», «Манчестер Юнайтед» ва «Челси» каби жамоалардан қизиқиш бор эди.

Футболчи жорий мавсум Португалия чемпионатида еттита ўйин ўтказди.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Самарқандда ўқувчининг онаси «замдиректор»ни калтаклади
Маҳаллий
Ўзбекистонда ногиронлиги бор инсонлар учун шароит қандай? — «Дарё»да кичик сўровнома
Спорт
Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси футболчиларига Cobalt автомобиллари топширилди